Бу қайси шаҳарларимиз?
Дейлик, эрталаб ишга кетяпсиз. Йўлингиз чиқинди тўпланадиган жойнинг ёнидан ўтади. Димоққа қўланса ҳид урилади ва бундан кўнглингиз айнийди.
Ўша қўланса ҳид нафақат атроф-муҳит, балки инсон саломатлиги учун ҳам зарарли. Хўш, бундай хунук манзарани бартараф этиш учун тегишли мутасаддилар қандай ишларни амалга оширишлари керак?
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан қандай чоралар кўрилмоқда?
— Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни тубдан яхшилаш мақсадида комплекс дастур қабул қилиниб, тизимда 13 та «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси ва уларнинг 174 та филиали ташкил этилди, — дейди Санитар тозалаш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш ва ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи Ҳабибулло ҲУСАНОВ. — Ушбу унитар корхоналар балансига 1 минг 372 та махсус техника, мингта чиқинди тўплаш майдончаси, 5 минг 800 та контейнер ва 172 та полигон ўтказилди. Шунингдек, қўшимча 305 та чиқинди тўплаш майдончаси қурилиб, уларга 2 мингдан зиёд контейнерлар ўрнатилди. Республика бўйича жами 295 та полигон тўлиқ хатловдан ўтказилди, 97 та чиқинди полигони тартибга келтирилди.
— Улар орасида экологик-санитария меъёрларига зид фаолият юритаётганлари ҳам борми?
— Шаҳрисабз ва Бўстонлиқ туманлари, Олмалиқ шаҳридаги ана шундай 3 та чиқинди полигонининг фаолияти тўхтатилди. Жорий йилда Ангор, Термиз тумани ва шаҳри, Урганч, Қўшкўпир, Пахтаобод, Дўстлик, Зарбдор, Пахтакор ва Сирдарё туманларидаги 10 та полигон фаолияти тўхтатилади.
— Маиший чиқиндиларни қайта ишлаш борасида қандай ишлар олиб бориляпти?
— Ангрен, Нукус, Урганч, Навоий, Бухоро, Қарши, Термиз, Жиззах, Гулистон каби йирик шаҳарларда 9 та маиший чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш кластерлари ташкил этилди. Бундан ташқари, Оҳангарон туманида жойлашган Тошкент шаҳар полигонида чиқиндихона газини қайта ишлаб, ундан электр ва иссиқлик энергиясини олиш технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.
— Атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш, экологик ҳолатни соғломлаштириш борасида-чи?
— Бугунги кунда атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқариш йилига ўрта ҳисобда 2,6 миллион тоннани ташкил этмоқда. Уларнинг 49 фоизи нефть ва газ, 18,6 фоизи энергетика, 21,5 фоизи рангли ва қора металлургия, қурилиш, кимё саноати ҳиссасига тўғри келади. 2017 йилда жами 13,9 мингта турғун ифлослантирувчи, шу жумладан, атмосферани ифлослантирувчи — 6 377 та, сув ресурсларини — 5 953 та, ер ресурслари — 1 631 та манба ўрганилди. Натижада 415 та ифлослантирувчи манбааларда ташламалар меъёридан ошгани сабабли 43 та объект ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан 938 миллион сўм атрофида жарима ва қўшимча компенсация тўловлари белгиланди. 2018 йилда «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхоналари қўшимча 283 та махсус техника билан таъминланади.
— Ҳавонинг ифлосланиш даражаси ошиб кетган ҳудудларга нисбатан қандай чоралар кўриляпти?
— 2017 йилда Андижон, Ангрен, Бухоро, Навоий, Фарғона, Олмалиқ, Бекобод, Чирчиқ, Тошкент ва Нукус каби саноатлашган шаҳарларда ҳавонинг чанг билан ифлосланиш даражаси санитар меъёрдан ўрта ҳисобда 2,7 баробар ортган. Шунингдек, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланиш соҳасида 2017 йилда олиб борилган экологик назорат тадбирлари натижасида 4 минг 209 та қонун талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланган. Ҳуқуқбузарлардан 1,48 миллиард сўм жарима ва даъво суммалари ундирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги «2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида юртимизда экология ва санитария муҳитини янада яхшилаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, шаҳар ва қишлоқларимизнинг янада обод ва кўркам қиёфа касб этишига хизмат қилувчи комплекс тадбирлар белгиланган.
Санитар тозалаш соҳасида инфратузилма ташкил этиш, «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхоналарини махсус техника билан таъминлаш, чиқиндиларни вақтинча тўплаш майдончаларини қуриш, чиқинди контейнерлари ўрнатиш, мавжуд чиқинди полигонларини таъмирлаш, қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш кластерини ташкил этиш каби ишларни амалга ошириш соҳасида давлат назоратини йўлга қўйиш бўйича қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
«Оила даврасида» мухбири
Нурпўлат НУРҚУЛОВ
ёзиб олди.
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔251
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил
Шўрланган тупроқнинг тузи ариди
🕔12:23, 29.08.2024
✔437
Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.
Батафсил
Даромад келтираётган чиқинди
🕔11:43, 29.08.2024
✔511
Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Батафсил