Олимлар инсон саломатлиги учун ўта хавфли янги вирусни аниқлади, дея хабар беради topnews.ru. Инфекция юққач, аломатлари яширин кечади.
Нипах деб номланувчи янги хавфли вирус Ҳиндистон жанубидаги Кожикод шаҳарчасида аниқланган. У ерда вафот этган тўққиз нафар кишидан учтаси организмидан ушбу хавфли вирус топилган. Яна шу вирусни юқтирган, деб гумонланган 25 киши шифохонага ётқизилган. Инфекция мия тўқималарини яллиғлантириб, зарарлайди ва респиратор касалликларни зўрайтириб юборади. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертларининг айтишича, у бутун дунёга тарқалиб кетиши ҳам мумкин. Ундан сақланиш ва олдини олиш борасида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.
Нипах вируси 1999 йили Малайзияда аниқланган. Унинг ташувчиси тулкибош кўршапалаклар ҳисобланади.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔34
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔32
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил