Халқ билан      Бош саҳифа

Йигирма киши ишли бўлса

Қанча муаммолар ечим топишини биласизми?

Йигирма киши ишли бўлса

Ишсизлик кўп муаммоларнинг бош сабаби. Шу боис ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш бугун жуда муҳим. Аслини олганда бу масаланинг ечими осон ва содда. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун яратилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланган киши ҳеч бўлмаганда 3-4 нафар одамни иш билан таъминлаши аниқ. Орамизда шундай хайрли ишга қўл уриб, қўни-қўшнилари ва маҳалладошларининг ҳалол меҳнат билан пул топиши учун шароит яратиб бераётган ҳамюртларимиз ҳам талайгина.    

— 1995 йил Фарғона вилоятида биринчилардан бўлиб, пальто тикишни бошладик, — дейди Қўқон шаҳри Ғозиёғлиқ маҳалласида истиқомат қилувчи 64 ёшли Исожон Жўраев. — У пайтлар дўконларда, асосан, хориждан келтирилган пальтолар сотиларди. Биз уларни катта миқдорда харид қилиб, ўзимизга мослаб, миллийлаштирардик. Қўни-қўшнилар ёрдамга чиқарди. 2000-йиллардан аёллар либосларини тикишни бошладик. Уйимизда катта буюртмаларни бажара олмасдик. Шу сабабли, Бешариқ туманидаги «Чевар» фабрикаси ўз ишини тўхтатгач, у ердаги тикувчиларга шартнома асосида иш бердик.

— Бозор доимий равишда ўзгариб туради, маҳсулотлар ёнига яна нималарни қўшдингиз?

— 2008 йилдан бозорбоп ёстиқжилд, арзон кўрпачажилд, диван устига ёпқичлар тикишни бошладик. Улар жуда харидоргир бўлди. Уйимизда учта оддий чок, иккита оверлок машина, иккита попук тўқийдиган ускуна бор эди. Бошида тўрт киши ишларди. Ҳар ойда ишлаб чиқариш ҳажми ортиб борди ва тикиш ҳажмини ойига етти-саккиз минг жуфтга чиқардик. Шу меҳнат ортидан уч фарзандни уйли-жойли қилдик. Ўғлим ҳам шу ишнинг бошини тутган.

— Биз ҳозир ўтирган катта, кўркам ва яшил боғли янги бинода қачондан иш бошладингиз?

— Бир йил аввал 21 сотихли ташландиқ бинони биржадан 100 миллион сўмга сотиб олдик. Атрофини девор билан ўрадик, цехлар учун хоналарни таъмирладик, ошхона, маъмурият биноси, қоровулхона қурдик. Йигирмата янги тикиш машинасини сотиб олдик. Туркиядан иккита попук тўқийдиган станокни келтирдик. Ҳозирда ойига 360 миллион сўмлик маҳсулот сотаётган бўлсак, шунинг 40 миллиони соф фойда. Шу ойда попук ишлаб чиқариш ҳажмини кунига 1,5 минг метрдан 3 минг метрга оширмоқчимиз. Ҳозир 60-70 фоиз хомашёни четдан олиб келяпмиз. Агар уларни маҳаллийлаштирсак, таннархи кескин тушиб, экспорт учун катта истиқболлар очилади.

— Бу ўзига хос, миллий руҳдаги маҳсулотларни қайси давлатларга эскпорт қилиш мумкин?

— Биздаги сифатли маҳсулотга қўшни давлатларда талаб катта. Яқинда ўғлим Тожикистонга бориб келди. У ерда маҳсулотларимизга йилига 50 минг дона талаб тушди. Бир ҳафта муқаддам туркманистонлик шериклар билан музокаралар ўтказиб келдим. Намуна жўнатдим. Қизиқиш катта. Қримдан ҳам катта миқдорда сўров бўляпти. Аммо ҳозирги имкониятимиз билан экспорт бозорларини қоплашнинг амалда умуман иложи йўқ. Бўш турган 575 квадрат жойга Бельгиядан 4 та станок олиб келиб ўрнатмоқчимиз.   

— Оилавий корхонангизда неча нафар ходим меҳнат қилмоқда?

— Ҳозир корхонамизда жами 20 нафар ишчи меҳнат қилмоқда. Уларнинг энг ками 500 минг сўмдан маош олади. Тушлик шу ернинг ўзида корхона ҳисобидан ташкиллаштирилган. Қизларнинг барчаси атрофдаги Уста Бозор, Ғозиёғлиқ, Азизтепа, Муҳиддин Хўжаев маҳаллаларида истиқомат қилишади. Уларга имкон қадар ижтимоий ёрдам кўрсатиб келяпмиз.

Ўрганиш асносида камтарин, оқкўнгил, маҳалла аҳлига ғамхўр ва камарбаста Исожон аканинг корхонасидан чиқар эканмиз, хаёлимиздан бир фикр ўтди: агар тадбиркорларимиз ҳеч бўлмаганда ўз маҳалласи аҳлининг учта-тўрттадан фуқаросини иш билан таъминлаганида, қанча-қанча юртдошларимиз ишли бўларди. Аслида юрт ободлиги маҳалла аҳолисининг тўкинлиги ва ишлаб чиқариш салоҳияти ортиб боришига чамбарчас боғлиқдир.  

 

Лазиз РАҲМАТОВ,

Журналист




Ўхшаш мақолалар

Мирзачўлда  веломарафон

Мирзачўлда веломарафон

🕔17:57, 16.04.2026 ✔45

Бугун аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, атроф-муҳит учун мутлақо зарарсиз бўлган транспорт воситаси – велотранспортдан фойдаланишни кенг оммалаштириш долзарб аҳамиятга эга. Ўзбекистон Экологик партияси бу йўлдаги барча саъй-ҳаракатларни фаол қўллаб-қувватланмоқда.

Батафсил
Амирсой томон йўл:  тоғ бағрида  бир кун

Амирсой томон йўл: тоғ бағрида бир кун

🕔17:51, 16.04.2026 ✔46

Тонг пайти Тошкентдан чиқиб, Бўстонлиқ тумани томон йўл оламиз. Шаҳардан узоқлашган сари бинолар камайиб, йўл четларида дарахтлар кўпайиб боради. Ғазалкентдан ўтгач, йўл торайиб, тоғлар аста-секин яқинлаша бошлайди.

Батафсил
«Табиатга эҳсон» – эзгулик ва яшилликка чорлов

«Табиатга эҳсон» – эзгулик ва яшилликка чорлов

🕔17:50, 16.04.2026 ✔39

Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан Андижон шаҳрида «Табиатга эҳсон» шиори остида навбатдаги тарғибот тадбири ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мирзачўлда  веломарафон

    Мирзачўлда веломарафон

    Бугун аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, атроф-муҳит учун мутлақо зарарсиз бўлган транспорт воситаси – велотранспортдан фойдаланишни кенг оммалаштириш долзарб аҳамиятга эга. Ўзбекистон Экологик партияси бу йўлдаги барча саъй-ҳаракатларни фаол қўллаб-қувватланмоқда.

    ✔ 45    🕔 17:57, 16.04.2026
  • Амирсой томон йўл:  тоғ бағрида  бир кун

    Амирсой томон йўл: тоғ бағрида бир кун

    Тонг пайти Тошкентдан чиқиб, Бўстонлиқ тумани томон йўл оламиз. Шаҳардан узоқлашган сари бинолар камайиб, йўл четларида дарахтлар кўпайиб боради. Ғазалкентдан ўтгач, йўл торайиб, тоғлар аста-секин яқинлаша бошлайди.

    ✔ 46    🕔 17:51, 16.04.2026
  • «Табиатга эҳсон» – эзгулик ва яшилликка чорлов

    «Табиатга эҳсон» – эзгулик ва яшилликка чорлов

    Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан Андижон шаҳрида «Табиатга эҳсон» шиори остида навбатдаги тарғибот тадбири ташкил этилди.

    ✔ 39    🕔 17:50, 16.04.2026
  • «Тоза  ҳаво»  умуммиллий лойиҳаси  экологик вазиятни яхшилайди

    «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳаси экологик вазиятни яхшилайди

    Сўнгги йилларда мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини сақлаш, экологик хавфсизликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 80    🕔 16:02, 02.04.2026
  • Ғузорлик тадбиркор  аёл тажрибаси

    Ғузорлик тадбиркор аёл тажрибаси

    Ғузор туманидаги «Мустақиллик» маҳалласида истиқомат қилувчи Холида Отамуродова меҳнатидан эл аро эъзоз топган аёллардан. У ўз хонадонини нафақат даромад манбаига, балки гўзал бир боғу бўстонга айлантирган.

    ✔ 70    🕔 16:00, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар