Халқ билан      Бош саҳифа

«Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳаси экологик вазиятни яхшилайди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини сақлаш, экологик хавфсизликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

«Тоза  ҳаво»  умуммиллий лойиҳаси  экологик вазиятни яхшилайди

Яқинда Президент Шавкат Мирзиёев экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан навбатдаги тақдимот билан танишди. Унда ҳаво ифлосланиши, чўлланиш, яшил майдонлар етишмаслиги каби муаммоларни ҳал этишда комплекс ёндашув таклиф этилгани диққатга сазовордир.

Айниқса, «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш мамлакатимизда экологик вазиятни тубдан яхшилашга хизмат қилади. Саноат, транспорт, қурилиш ва энергетика соҳаларида экологик талабларни кучайтириш, назорат мониторинги тизимларини жорий этиш орқали аниқ натижаларга эришиш мумкин.

«Тоза ҳаво» лойиҳасининг муҳим таркибий қисми сифатида иссиқхоналар масаласи ҳам муҳокама қилинди. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида иссиқхона хўжаликлари орасида иситиш манбалари сифатида кўмир, мазут ва ностандарт ёқилғидан фойдаланувчи иссиқхоналар улуши юқори бўлиб, улар чиқараётган NO₂, SO₂ ва PM₂,₅ каби хавфли моддалар ҳаво сифатига жиддий таъсир кўрсатаётгани қайд этилди.

Шу нуқтаи назардан, 2026 йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудларда янги иссиқхона ташкил этишни чеклаш, шу билан бирга, кўчирилаётган хўжаликларга инфратузилма, кредит ва логистика бўйича имтиёзлар бериш назарда тутилмоқда.

Тақдимотда «Яшил макон» доирасида ботаника ва дендрология боғлари концепцияси юзасидан ахборот берилди. Шунингдек, «Экомаданият» умуммиллий лойиҳаси доирасида экологик таълим, илм-фан ва тарғиботни бир-бирига боғлаган ҳолда янги тизим яратиш, чўлланишга қарши курашиш стратегияси лойиҳаси ҳам алоҳида кўриб чиқилди.

Экологик маданиятни ошириш, «Яшил макон» ва «Экомаданият» каби ташаббусларни кенг қўллаб-қувватлаш орқали жамиятда масъулиятли муносабатни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Бу жараёнда таълим муассасалари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари билан яқин ҳамкорликда иш олиб бориш муҳимдир.

Яна бир муҳим масала: «Green University» ҳузурида минтақавий қўшма илмий-тадқиқот марказининг ташкил этилиши чўлланишни бошқариш бўйича Марказий Осиёдаги биринчи илмий хабга айланиши шубҳасиздир. Илгари сурилган ҳар бир ташаббуснинг амалга оширилиши нафақат экология ва атроф-муҳит муҳофазасига, балки иқтисодиётнинг ривожланиши ҳамда аҳоли фаровонлигининг ошишига хизмат қилади. Ушбу лойиҳалар ижросини таъминлашда парламент назоратини кучайтириш, ҳар бир ҳудудда амалга оширилаётган ишлар юзасидан мунтазам таҳлил ва эшитувлар ўтказиш депутатлар олдига катта масъулият юклайди.

Шу билан бирга, халқ вакиллари зиммасига соҳадаги қонунчилик базасини янада мустаҳкамлаш, амалдаги қонун ҳужжатларига замон талабларидан келиб чиққан ҳолда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, хусусан, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, чиқиндиларни бошқариш, яшил иқтисодиётни ривожлантириш ва экологик таълимни кучайтиришга қаратилган ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш бўйича ишларни олиб бориш вазифасини ҳам қўяди.

 

Моҳира ХОДЖАЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

«Тоза  ҳаво»  умуммиллий лойиҳаси  экологик вазиятни яхшилайди

«Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳаси экологик вазиятни яхшилайди

🕔16:02, 02.04.2026 ✔51

Сўнгги йилларда мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини сақлаш, экологик хавфсизликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ғузорлик тадбиркор  аёл тажрибаси

Ғузорлик тадбиркор аёл тажрибаси

🕔16:00, 02.04.2026 ✔49

Ғузор туманидаги «Мустақиллик» маҳалласида истиқомат қилувчи Холида Отамуродова меҳнатидан эл аро эъзоз топган аёллардан. У ўз хонадонини нафақат даромад манбаига, балки гўзал бир боғу бўстонга айлантирган.

Батафсил
Кўкдала аҳолисининг  депутатга  саволлари

Кўкдала аҳолисининг депутатга саволлари

🕔15:46, 26.03.2026 ✔68

Бугунги кунда давлат ва халқ ўртасидаги очиқ мулоқот нафақат фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш, балки жойлардаги муаммоларга реал ва қонуний ечим топишнинг энг самарали механизмига айланди. Ҳар бир тингланган мурожаат замирида инсон тақдири ва унинг эртанги кунга бўлган ишончи мужассамдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Тоза  ҳаво»  умуммиллий лойиҳаси  экологик вазиятни яхшилайди

    «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳаси экологик вазиятни яхшилайди

    Сўнгги йилларда мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини сақлаш, экологик хавфсизликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 51    🕔 16:02, 02.04.2026
  • Ғузорлик тадбиркор  аёл тажрибаси

    Ғузорлик тадбиркор аёл тажрибаси

    Ғузор туманидаги «Мустақиллик» маҳалласида истиқомат қилувчи Холида Отамуродова меҳнатидан эл аро эъзоз топган аёллардан. У ўз хонадонини нафақат даромад манбаига, балки гўзал бир боғу бўстонга айлантирган.

    ✔ 49    🕔 16:00, 02.04.2026
  • Кўкдала аҳолисининг  депутатга  саволлари

    Кўкдала аҳолисининг депутатга саволлари

    Бугунги кунда давлат ва халқ ўртасидаги очиқ мулоқот нафақат фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш, балки жойлардаги муаммоларга реал ва қонуний ечим топишнинг энг самарали механизмига айланди. Ҳар бир тингланган мурожаат замирида инсон тақдири ва унинг эртанги кунга бўлган ишончи мужассамдир.

    ✔ 68    🕔 15:46, 26.03.2026
  • Янги поликлиника  Қувада намуна кўрсатмоқда

    Янги поликлиника Қувада намуна кўрсатмоқда

    Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янги босқичга кўтариш бугунги ислоҳотларнинг муҳим қисми ҳисобланади.

    ✔ 105    🕔 15:43, 06.03.2026
  • Халқ артисти, халқ депутати  доимо халқ  билан

    Халқ артисти, халқ депутати доимо халқ билан

    Ака-ука Ғафур ва Ғулом Эшчановларни юртимизда танимайдиган одам бўлмаса керак. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артистлари бўлган бу жўровоз санъаткорлар ташриф буюриб, файз киритмаган байрам ва тантаналар деярли йўқ ҳисоби.

    ✔ 95    🕔 15:36, 06.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар