Оила хуржун      Бош саҳифа

«Хўжайин келдими?»

Омон Сомоновичнинг Зуфар Солиҳович ўрнига раҳбар бўлиб келиши хушомадгўйларни саросимага солиб қўйди.

«Хўжайин келдими?»

Мақтов ва хушомадлар энди Омон Сомоновичга қаратилди. Яқин-яқингача Зуфар Солиҳовичнинг ҳатто кучукчасини ҳам кўкларга кўтариб мақтаб юрганлар энди уни тўй-ҳашамларга таклиф қилмай қўйишди. Шу жумладан, Ўроқтилла ҳам яхши кунларига айтмади, ваҳоланки, унга ўхшаганларнинг тўйи тугул, анчайин йиғинлари ҳам Зуфар Солиҳовичсиз ўтмасди.

«Келинг, келинг, Зуфар ака!

 — Тўрдан ўтинг, Зуфар Солиҳович!

 — Қани-қани, ўзларидан бўлсин, хўжайин!..»

Туманда Ўроқтилла тўй қилармиш, Тошкентдан фалончи артист келармиш, деган овоза тарқалди.

Ошна-оғайни, қариндош маслаҳатининг бош мавзуси ҳам Омон Сомонович бўлди. Хўш, хўжайин келсалар, тўйни қаерда ўтказган маъқул? Тўйхонадами ёки ҳовли-боғдами?

— Боғда ўтказиш керак, — деди Ўроқтилланинг куёви. — Қирқ даража иссиқда, дим тўйхонада ўтказсак, Омон Сомонович терлаб, тезда кетиб қоладилар. У кишига соя-салқин боғ қулай. Яйраб ўтирадилар.

Биров у деди, биров бу деди, охири тўйни боғда ўтказишга келишишди. Шундан сўнг кейинги бандга ўтилди.

— Омон Сомоновичга ким хизмат қилади? — дея масалани кўндаланг қўйди Али Қаймоқ.

— Менга қолса, Ўроқ ака, шаҳарнинг энг зўр ресторанларидан тажрибали официантлардан бирини таклиф этишимиз керак! Ҳа!

— Бўлмайди, — деди четроқда ўтирган Абдураззоқ. — Официантлар артистмидики, «заказ» қилиб тўйларга чақирилса?

— Ҳа, нима қипти? — бўш келмади Али Қаймоқ. — Одамлар азасига йиғлаб берадиган отарчи — «азачи»ларни чақиряпти-ю!..

Кимдир у деди, кимдир бу деди, хуллас, шаҳардан энг тажрибали официантлардан бирини шахсан Омон Сомоновичга бириктириб қўйишга келишилди.

— Энг асосий нарса эсдан чиқмасин, — деди Ўроқтилланинг кичик куёви «Қора кишмиш». — Омон Сомонович қайси овқатларни хуш кўраркан?

— Буни хўжайиннинг қариндоши Илғорбекдан сўраб биламиз, — деди Ўроқтилла. — Ҳа, яна бир нарса эсдан чиқибди. Хўжайиннинг ёнларида ким ўтиради?

Ҳаммалари худди ўта нозик ишни ҳал қилишаётгандек, ўйга чўмиб қолишди.

Ростдан, кимни хўжайин билан бирга ўтирғизиш керак? Ишқилиб, одамни шарманда қилмайдиган бирор кимсани хўжайинга ҳамсуҳбат қилиш зарур.

— «Гулзор» қурилиш корхонасининг бошлиғи Қўполов ўтирса-чи? — деди янги участкасида қурилиш қилаётган Соҳибжон  қувлик билан.

— Йўқ-йўқ, — деди «Қора кишмиш» қатъий. — Юз граммдан сўнг кайфи ошиб, кўзига кўринган одамни ўпаман деб қолади. Ундан кўра, мактаб директори Маъруф Нуров яхши…

Хуллас, шу каби ўта муҳим масалалар муҳокама қилинган «оғайни маслаҳат» ҳам пишди.

Тўй. Ноғоранинг «такатум-так»и, карнайнинг «ғат-ғат»и-ю, сурнайнинг «вий-ю вий»и оқшом эстрада хонандаларининг «гумбура-гум» мусиқаларига уланди. Меҳмонларнинг кети узилмайди. Ҳамма қутлуғ бўлсин қилган, Ўроқтилла ҳам тилла одам эмасми, меҳмонларнинг кўнглини олган, қисқаси,  бари иш «беш»дек эди-ю, тўй бошланганига бирор соат ўтган бўлса-да, кутилаётган нозик меҳмондан дарак йўқ эди.

Бир пайт «Омон Сомонович келди!» деган тантанавор овоз эшитилди. Ўроқтилла бошлиқ «келинг-келинг, ўтинг-ўтинг»да турган мезбонлар келган машина томон «гурр» этиб ёпирилди. Аттанг, машина Омон ­Сомоновичникига ўхшаса-да, меҳмон бошқа экан…

Тўй давом этар, Ўроқтилла тез-тез соатига қараб қўяр, ўта асабий аҳволда эди. Бирдан: «Хўжайиннинг машинаси келди!» деди кимдир.

Ўроқтилла яна кўчага отилди. Машинадан тушган Зуфар Солиҳовичнинг хотини экан. Ўроқтилла собиқ бошлиғининг аёли келганидан суюниш ўрнига негадир ўзининг хотинини сўкди... Ишдан кетган одамнинг хотинини тўйга айтган-да!

Орадан яна бир соатлар ўтди. Ҳамон хўжайиндан дарак йўқ. Йўлга қарай-қарай кўзлари тешилай деди бечора Ўроқвойнинг.

Кутилмаганда қий-чув бўлди. Ҳушидан кетиб йиқилган Ўртоқтиллани кўпчилик ўраб олди. Касалхонага келтиришгандаям ҳали кўзини очмас, гапирмас эди.

Шифокорларнинг муолажаларидан кейин ҳушига келиб кўзини очгач, яқин дўсти Самандар ака ҳол-аҳвол сўраганда товуши аранг чиқаётган Ўроқнинг жавоби шундай бўлди:

— Мени қўявер, тузукман, хўжайин қалай? Тўйга келдими?!

— Ҳа, — деди энсаси қотиб Самандар ака. — Сен йиқилган чоғ хўжайининг ҳам келди.

— Хайрият! — деди Ўроқтилла қайта дунёга келгандай севиниб. Сўнг  кўзини ҳолсиз, бироқ чексиз бахтиёрлик ила юмди.

 

Барди ЖУМАНИЁЗОВ,

Хива тумани




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔895

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔831

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔920

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 895    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 831    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 920    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 947    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 855    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар