Гўштдор жўжа боқиш сирлари
Қанча истеъмол қилиш керак?
Инсон соғлом бўлиши учун бир йилда ўртача 10 килограмм парранда гўшти ва 121 дона тухум истеъмол қилиши зарур.
Таркиби ва ҳазми
Парранда гўшти тез ҳазм бўлади. Таркиби кимёвий унсурларга бой, 2 ойлик жўжа гўштида 20 фоизга яқин оқсил, 10-12 фоиз ёғ бўлади. Бройлер жўжаси гўштининг ҳазм бўлиш коэффициенти 94-95 фоизга тенг.
Зотлари
Аҳоли хонадонларида тухум учун «Ломанн» (Германия), «Декалп», «Хайсекс» (Голландия), «Хай-Лайн» (АҚШ) ва «Родонит-3» (Россия) зотлари боқилади. Ҳозир бозорларимиздаги тухумларнинг 70 фоизи «Ломанн» зотлари улушига тўғри келади. Ушбу зотли паррандадан уй шароитида бир йилда 270 донагача тухум олиш мумкин.
Гўшт учун
Бройлер (инглизчада «оловда қовуриш», дегани) — тез етиладиган гўштдор жўжа. Гўштидан асосан парҳез таомлар тайёрланади. Бунинг учун жўжа қисқа муддатда семиртирилади. Бройлерларни боқиш кўпи билан 5-6 ҳафтани ташкил этади.
Семиртириш
38-42 кунда бройлер жўжаларининг тирик вазни 2,3-2,5 килограммга етади. Бундай жўжалар технология бўйича 1-2 кун ичида сўйилиши керак.
Бройлер зотлари
Оддий уй жўжаси, асосан, тухум учун боқилади. Гўшт олиш учун оғир вазнли ва тез етиладиган «Росс-308», «Кобб», «Хабборд F-15» бройлер кросслари, «Корниш», «Оқ плимутрок», «Ньюгемпшир» каби сертухум, сергўшт зотли хўроз ва товуқлар чатишишидан олинган дурагай жўжалар танланади.
Тоштемир ҚОРАБОЕВ
тайёрлади.
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔251
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил
Шўрланган тупроқнинг тузи ариди
🕔12:23, 29.08.2024
✔437
Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.
Батафсил
Даромад келтираётган чиқинди
🕔11:43, 29.08.2024
✔511
Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Батафсил