Янги 20 доллар банкнотида АҚШ тарихида қулликка қарши кураш олиб борган афроамерикалик Гарриет Табмен қиёфаси тасвирланади.
У Америка валютасининг сўнгги юз йиллик тарихида тасвири туширилган илк аёл мақомини олади, дея хабар тарқатади «Gazeta.ru».
Мамлакат молия вазирлиги маълумотига кўра, Табменнинг сурати еттинчи президент Эндрю Жексон портрети ўрнига қўйилади. Шунингдек, 10 долларлик купюрада Гамильтон портрети сақланган ҳолда, орқа томонида мамлакат тарихида из қолдирган, аёллар ҳуқуқларининг таниқли фаоллари — «Туйғулар декларацияси» муаллифи Элизабет Стэнто, собиқ қул Сожорнер Трут, фаоллардан Лукреция Мотт ва Сьюзен Энтони, шунингдек, аёлларга сайлов ҳуқуқини олиб берган Элис Пол сиймолари тасвири туширилади.
Ўзгартиришлар киритилган банктнотлар 2020 йилда муомалага киритилиши режалаштирилган.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔34
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔32
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил