Эшитдингизми?      Бош саҳифа

Абитуриентлар диққатига!

Жорий йилги тест синовларини ташкил этиш тартиби маълум бўлди.

«Ҳуқуқий ахборот» канали хабарига кўра, ҳужжатлар 15 июндан 15 июлгача қабул қилинади. Эътиборли жиҳати, Тошкент давлат юридик университетига ҳужжатларни топшириш учун пойтахтга келиш шарт эмас.

ТДЮУ қабул комиссиясига ҳужжатларни тегишли туман (шаҳар)даги Давлат хизматлари марказлари (олдинги «ягона дарча марказлари»)га топшириш мумкин.

Тест синовларига кириш учун рухсатнома (ДТМ) 29-31 июль кунлари қабул комиссияси томонидан берилади.

Тест синовларини ўтказиш муддатлари ўзгартирилди. Бу йил тест синовлари кундузги, махсус сиртқи ва кечки (сменали) таълим шакли учун 1 августдан 15 августгача бўлган муддатда кунига икки сменада ўтказилади. Биринчи смена соат 08:00 да, иккинчи смена соат 15:00 да бошланади.

Тест синовлари ўтказиладиган бинога абитуриент рухсатномаси ва паспорти билан шахсни идентификациялаш воситалари ҳамда видеофиксация қурилмалари орқали киритилади.

Абитуриент ўқишга кирган ёки кира олмаганини тест синови ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали билиб олиши мумкин.

Тестга шпаргалка, телефон, микрокалькулятор кабиларни олиб киришга уринган абитуриент ўша заҳоти тестдан четлатилади.




Ўхшаш мақолалар

Энди пенсияга чиқишда оворагарчилик бўлмайди:  фақат меҳнат  дафтарчангизни рақамлаштиринг!

Энди пенсияга чиқишда оворагарчилик бўлмайди: фақат меҳнат дафтарчангизни рақамлаштиринг!

🕔11:26, 30.06.2026 ✔93

Пенсия – бу ҳар бир инсоннинг меҳнати қадри, кексалик гаштини суриш учун давлат томонидан бериладиган кафолатланган ижтимоий ёрдам. Кўпчилик ҳалигача ёшга доир пенсия ва ижтимоий нафақани бир нарса деб ўйлайди, аслида эса уларнинг фарқи катта.

Батафсил
Ҳар йили  қанча ҳайвон «тажриба қуёнчаси»  сифатида йўқ қилинади?

Ҳар йили қанча ҳайвон «тажриба қуёнчаси» сифатида йўқ қилинади?

🕔09:10, 10.04.2025 ✔514

Дунё бўйича ҳар йили бир неча миллион ҳайвон таж­риба мақсадида йўқ қилинмоқда.

Батафсил
Диққат, танлов!    ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВАЗИРЛИГИ

Диққат, танлов! ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВАЗИРЛИГИ

🕔15:55, 10.01.2025 ✔595

ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ

2025 йил – Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили муносабати билан ижодкорлар ўртасида «Онажоним – табиат» ижодий ишлар танловини эълон қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар