Эшитдингизми?      Бош саҳифа

Энди пенсияга чиқишда оворагарчилик бўлмайди: фақат меҳнат дафтарчангизни рақамлаштиринг!

Пенсия – бу ҳар бир инсоннинг меҳнати қадри, кексалик гаштини суриш учун давлат томонидан бериладиган кафолатланган ижтимоий ёрдам. Кўпчилик ҳалигача ёшга доир пенсия ва ижтимоий нафақани бир нарса деб ўйлайди, аслида эса уларнинг фарқи катта.

Энди пенсияга чиқишда оворагарчилик бўлмайди:  фақат меҳнат  дафтарчангизни рақамлаштиринг!

Камида 7 йил иш стажига эга бўлган эркаклар 60, аёллар 55 ёшда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар иш стажи 7 йилга етмаса, пенсияга чиқиш учун эркаклар 65, аёллар 60 ёшни кутишига тўғри келади. Шунинг учун, ёшликданоқ расмий ишлаш ва солиқларни тўлаб бориш келажакдаги хотиржамликнинг ягона йўлидир.

Бугунги кунда давлат тизимига замонавий технологиялар кириб келгани боис, фуқароларнинг ортиқча овора бўлишига ҳожат қолмади. 2025 йил 1 мартдан бошлаб, эркаклар 60 ва аёллар 55 ёшга тўлиши билан уларга ёшга доир пенсия мурожаатсиз, яъни проактив шаклда та­йинланмоқда. Шунингдек, 2025 йил 1 июлдан ногиронлик нафақалари ҳам шу тартибда, яъни идоралараро электрон алмашув асосида автоматик равишда тайинланаётгани фуқароларга катта қулайлик яратмоқда.

Бу имкониятдан фойдаланиш учун энг муҳим шарт – меҳнат дафтарчангиздаги маълумотлар «Ягона миллий меҳнат тизими» ­
(my.mehnat.uz)да тўлиқ акс этган бўлишидир. Агар сиз расмий ишлаётган бўлсангиз, иш берувчингиз маълумотларингизни тизимга киритганини текширинг. Агар ишламаётган бўлсангиз ёки маълумотларингиз электрон базада йўқ бўлса, яшаш жойингиздаги Бандликка кўмаклашиш бўлимига мурожаат қилинг. Бу иш мутлақо бепул амалга оширилади.

Эсингизда бўлсин, меҳнат стажингиз ва иш ҳақингиз ҳақидаги ҳужжатларнинг рақамлаштирилиши келажакда «стаж етишмаяпти» деган муаммоларнинг олдини олади. Қоғоз дафтарча йўқолиши ёки яроқсиз ҳолга келиши мумкин, лекин электрон маълумотлар доим хавфсиз сақланади. Шу боис, барча фуқароларимизни расмий иш ўринларида ишлашга ва меҳнат дафтарчаларини ҳозирданоқ рақамлаштириб қўйишга чақирамиз. Бу сизнинг вақтингизни тежаш, бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш ҳамда нафақани адолатли тайинлаш учун қўйилаётган муҳим қадамдир.

 

Дилшод НАЗАРОВ,

Пенсия жамғармаси Шайхонтоҳур

туман бўлими бошлиғи




Ўхшаш мақолалар

Энди пенсияга чиқишда оворагарчилик бўлмайди:  фақат меҳнат  дафтарчангизни рақамлаштиринг!

Энди пенсияга чиқишда оворагарчилик бўлмайди: фақат меҳнат дафтарчангизни рақамлаштиринг!

🕔11:26, 30.06.2026 ✔73

Пенсия – бу ҳар бир инсоннинг меҳнати қадри, кексалик гаштини суриш учун давлат томонидан бериладиган кафолатланган ижтимоий ёрдам. Кўпчилик ҳалигача ёшга доир пенсия ва ижтимоий нафақани бир нарса деб ўйлайди, аслида эса уларнинг фарқи катта.

Батафсил
Ҳар йили  қанча ҳайвон «тажриба қуёнчаси»  сифатида йўқ қилинади?

Ҳар йили қанча ҳайвон «тажриба қуёнчаси» сифатида йўқ қилинади?

🕔09:10, 10.04.2025 ✔500

Дунё бўйича ҳар йили бир неча миллион ҳайвон таж­риба мақсадида йўқ қилинмоқда.

Батафсил
Диққат, танлов!    ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВАЗИРЛИГИ

Диққат, танлов! ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВАЗИРЛИГИ

🕔15:55, 10.01.2025 ✔579

ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ

2025 йил – Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили муносабати билан ижодкорлар ўртасида «Онажоним – табиат» ижодий ишлар танловини эълон қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар