Эшитдингизми?      Бош саҳифа

Диққат, танлов! ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ

2025 йил – Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили муносабати билан ижодкорлар ўртасида «Онажоним – табиат» ижодий ишлар танловини эълон қилади.

Диққат, танлов!    ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВАЗИРЛИГИ

2025 йил мамлакатимизда Атроф-­муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили деб эълон қилиниши нафақат бугунги, балки келажак авлодлар манфаатларини кўзлаб табиатни муҳофаза қилишга қаратилган муҳим ташаббус бўлди.

Бу ўз навбатида, инсон ва табиат ўртасидаги мувозанатни сақлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва барқарор ривожланишни таъминлашда муҳим қадамдир. Шунингдек, ижод аҳлининг ижтимоий-маънавий фаоллиги ва масъулиятини ошириб, янги бадиий асарлар яратишга руҳлантириши табиий.

Танловга Янги Ўзбекистонда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни қайта тиклаш ва инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсирининг олдини олиш, санитария ва экологик ҳолатни яхшилашни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, эркин ва фаровон юртда баркамол авлодни тарбиялаш, халқимизда она Ватанни, унинг неъматларини асраб-авайлаш туйғусини кучайтириш, аждодларимиздан мерос ҳаво, ер ва ер ости бойликлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асрашдек миллий қадриятларимизни, ижтимоий ҳаётдаги ютуқларимизнинг барчаси она табиат билан чамбарчас боғлиқ эканлигини ёш авлод қалбига ва онгига сингдириш каби эзгу ғоялар ҳаётий мисоллар, теран фикр-мулоҳазалар билан тараннум этилган, шунингдек, соҳа фидойиларининг ҳаёти ва ютуқлари, ободлик, фаровонлик йўлидаги интилишларини ёритиб берувчи шеърлар, ҳикоялар, драматик асарлар ҳамда бадиий публицистик асарлар қабул қилинади.

Ижодий ишлар  2025 йил 20 майга қадар қабул қилинади.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиб деб топилган ижодкорлар 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳит куни арафасида «Энг яхши шеърий асар», «Энг яхши ҳикоя», «Энг яхши драматик асар» ва «Энг яхши бадиий публицистик асар» номинациялари бўйича қуйидаги тартибда пул мукофотлари, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади:

битта биринчи ўрин – базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида;

битта иккинчи ўрин – базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорида;

битта учинчи ўрин – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида.

Танловга тақдим этилган асарлар сараланиб, китоб ҳолида чоп этилади.

Танловга тақдим этиладиган асарларнинг асл ёки электрон нусхаси муаллифнинг телефон рақами ва паспорт нусхаси билан бирга қуйидаги манзилга юборилиши лозим:

Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси,
Адиблар хиёбони, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси.

E-mail: badiiy_adabiyot@mail.ru   Мурожаат учун телефон: (71) 231-83-69.




Ўхшаш мақолалар

Ҳар йили  қанча ҳайвон «тажриба қуёнчаси»  сифатида йўқ қилинади?

Ҳар йили қанча ҳайвон «тажриба қуёнчаси» сифатида йўқ қилинади?

🕔09:10, 10.04.2025 ✔163

Дунё бўйича ҳар йили бир неча миллион ҳайвон таж­риба мақсадида йўқ қилинмоқда.

Батафсил
Диққат, танлов!    ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВАЗИРЛИГИ

Диққат, танлов! ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВАЗИРЛИГИ

🕔15:55, 10.01.2025 ✔210

ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ

2025 йил – Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили муносабати билан ижодкорлар ўртасида «Онажоним – табиат» ижодий ишлар танловини эълон қилади.

Батафсил
Табиий сув ҳавзаларида  балиқ овлаш тақиқланмоқда

Табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланмоқда

🕔22:32, 07.04.2024 ✔440

Республикамизнинг барча ҳудудларидаги табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланмоқда. Ушбу тақиқ Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлдаги «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонунига асосан жорий қилинмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар