Бугунги шиддаткор замонда бирор янгиликка қўл урмоқчи бўлган саноат корхонаси ёки тадбиркор борки, албатта, маблағга эҳтиёж сезади. Ана шундай пайтда хориждаги ҳамкорлар томонидан тақдим этилган кредит линияси жуда қўл келади.
— Молия муассасамиз жаҳондаги бир қанча нуфузли ташкилот ва ҳамкорлар билан яқин муносабатларни йўлга қўймоқда, — дейди Акциядорлик тижорат «Асака банк»нинг Стратегик ривожлантириш департаменти бошлиғи ўринбосари Барно НЎЪМОНОВА. — Натижада биргина Хитой давлати томонидан кредит линиялари ҳисобидан 530 миллион АҚШ долларлик маблағ ажратилди. Бундан ташқари, Япония, Жанубий Корея, Германия, Россия, Туркия сингари мамлакатлардаги молия муассасаси ҳамда бошқа хорижий компаниялар ҳам бу масалада бизни қўллаб-қувватламоқда. Олинган кредитлар, асосан, нефть-газ, саноат, текстиль сингари соҳаларга йўналтириляпти. Натижада ишлаб чиқариш суръати ошиб, қўшимча иш ўринлари яратилмоқда. Тайёрланаётган маҳсулотнинг аксар қисми хорижга экспорт қилинмоқда. Бу борада ҳукуматимизнинг кўмаги катта.
— Кафиллик сўраладими?
— Йўқ. Илгари хорижий кредит линияларини жалб этиш жараёнида давлат кафиллиги сўраларди? Энди масалалар кафиллик талаб этилмасдан ҳал этилади.
— Кредит учун қанча миқдорда фоиз тўланади?
— Еврода олинган кредитга 4-5 фоиз, АҚШ долларидаги кредитга эса, 8-9 фоиз миқдорида тўланади. Мазкур жараёнда кредитни қайтариш масаласи томонлар ўртасидаги келишув асосида ҳал этилади.
— Кредитни қайтариш масаласи-чи?
— Шу кунга қадар хорижий кредит линияларда берилган маблағни қайтариш борасида ҳеч қандай муаммо пайдо бўлгани йўқ. Бунда ўзаро ишонч, аниқлик ва тезкорлик муҳим роль ўйнамоқда.
Улуғбек ЖУМАЕВ,
ёзиб олди.
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔251
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил
Шўрланган тупроқнинг тузи ариди
🕔12:23, 29.08.2024
✔437
Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.
Батафсил
Даромад келтираётган чиқинди
🕔11:43, 29.08.2024
✔511
Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Батафсил