Гондурасда (Марказий Америка мамлакатларидан бири) битта умумий юракка эга Сиам эгизаклари дунёга келди.
Эгизакларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун, улар жарроҳлик йўли билан дунёга келтирилди. Қизалоқларнинг қорни ва кўкрак қафаси қўшилиб кетган. Улар нафас олишга қийналмоқда, битта юрак иккисига камлик қиляпти.
Чақалоқларни ажратиб, иккаласини ҳам омон сақлаб қолишнинг эса, ҳеч қандай имкони йўқ. Негаки, юрак битта. Аммо эгизакларнинг ота-онаси умидини узгани йўқ. Улар яхши ният билан қизалоқларга Мария Фернандес ва Мария Хосе, деб исм қўйишди, дейилади Cosmo.ru нашри хабарида.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔34
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔32
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил