Қозоғистонда энди «абзац» — «азатжол», «процент» — «пайыз» деб юритилади. Мамлакатда бошқа тиллардан кириб келган ўзлаштирма терминларнинг қозоқ тилидаги муқобили жорий этилиши бошланди.
KazTAG хабарида айтилишича, терминларнинг миллийлаштирилишида жаҳон тажрибасига таянилмоқда. Бугунгача жами 21 минг термин рўйхати тузилган, ундан салкам 60 фоизи ўзлаштирма сўзлардир. Таржимаси омма томонидан танқидга учраган терминлар бу рўйхатга киритилмаган.
Президент Нурсултон Назарбоев Маданият ва спорт вазирлигини халқаро терминларнинг миллийлаштирилишидаги позицияси учун танқид қилган ва гапининг исботи сифатида «пианино» сўзининг «куй сандық», деб таржима қилинганини айтиб ўтганди.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔34
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔32
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил