Бертолт БРЕҲТ,
немис ёзувчиси
Кўз дўхтири беморнинг кўзларини текшириб бўлгач, сўради:
— Жаноб, шифохонамизни қандай топиб келдингиз?..
* * *
— Рафиқам ҳомиладорлик пайтида нуқул «Эгизак Лотҳенлар»ни ўқирди. Мана, бир қиз, бир ўғил кўрдик, — деди Карл ўртоғига.
— Вой, худойим-эй, унда мен тез уйга боришим керак экан!..
— Нима гап, тинчликми?
— Ахир, хотиним «Али бобо ва қирқ қароқчи»ни ўқиётганди-да!..
* * *
— Ойижон, хўрознинг ҳам сочлари бўладими?
— Йўқ, қизим, унинг патлари бўлади.
— Унда нега бошига тароқ тақиб олган?
* * *
— Ойи, сузишга борсам майлими?
— Йўқ, ёлғиз ўзинг боришинг хавфли.
— Дадам нуқул ёлғиз ўзлари борадилар-ку?!
— Дадангнинг йўриғи бошқа. Унинг ҳаёти суғурта қилинган.
* * *
Гюнтер мактабдан кела солиб, бурчакка тик туриб олди.
— Бу нима қилиқ? — сўради ойиси.
— Буни мен мактабда ўрганиб келдим, — жавоб берди ўғил.
* * *
Ўқитувчи:
— Нега мен сени кичкина тентак, деб атаяпман?
— Чунки мен ҳали сизга ўхшаб катта эмасман-да.
* * *
Комиссар изқувардан сўради:
— Жиноятчини нега қочириб юбордингиз?
— Ахир, у кинотеатрга кириб олди.
— Унда нега у ерга кирмадингиз?
— Мен у фильмни кўрганман-да...
Сайёр қабул – айёр қабул
🕔13:48, 24.01.2023
✔895
(Ҳажвия)
Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.
Батафсил
«Одамларни ўйлайман!..»
🕔17:02, 16.12.2022
✔831
(фельетон)
– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.
Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси
🕔11:06, 23.10.2022
✔920
(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)
Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.
Батафсил