Шунча имконият, шароит яратилмоқда, улардан фойдаланмаслик нотўғри. Улар зарар эмас, фойда беради-ку?!
Тадбиркорлик билан шуғулланишни ўйлаб юрганларни кўпинча бир савол тўхтатади: маблағни қаердан олиш керак? Бугун банклар ана шундай ишбилармону тадбиркорларга имтиёзли кредитлар ажратмоқда. Бу миясида яхши режаси, ғояси бор ишбилармонлар учун катта имконият. Қибрайлик Мурод Юлдашев ҳам ана шундай излаб имкон топган тадбиркорлардан.
Тадбиркор аввалдан наслли қорамолчиликка қизиқар эди. Банкдан кредит олиб, бизнес-режасини амалга ошира бошлаганига ҳали кўп бўлмаган. Ўз томорқа-ҳовлисида махсус жой ҳозирлаб, 2-3 тадан сут йўналишидаги голштин (Голландия) ва оқбош (Қозоғистон) зотли наслли қорамолларни парваришламоқда.
— Зотдор моллар маҳаллий зотларга нисбатан анча самарадор, — дейди тадбиркор Мурод ЮЛДАШЕВ. — Наслли молларнинг танаси каттароқ, вазни оғирроқ, гўшт ва сут бериши кўпроқ бўлади. Ҳозирда ҳовлимизда парваришлаётган сигирларимиздан кунига 25-30 литр атрофида сут соғиб оляпмиз. Бу кунига ўртача 50-60 минг сўм, дегани. Бироқ даромад олиш ҳақида ўйлашга ҳали эрта. Негаки, ҳозирча бутун эътиборим банкдан олинган имтиёзли кредитни қайтаришга қаратилган. Насиб қилса, уни узоғи билан бир ярим йил ичида ёпиш ниятидаман. Давлатимиз шунча имконият, шароит яратиб бермоқда, улардан фойдаланмаслик нотўғри. Бу, аввало, ўзига фойда келтирадиган имкониятлар-ку?! Агар ғоясини амалга оширишга маблағи етмаса, банк кредит ажратиб беради.
— Молларнинг ем-озуқаси-чи?
— Ҳозирча сотиб оляпмиз. Кейинчалик бунга ҳам ечим топилади, албатта. Шу ҳақда бош қотиряпман. Хуллас, даромаднинг ўртача 65 фоизи ем-озуқага кетяпти. Аммо хотиржам қиладигани, соҳа ўзини ҳамиша оқлайди.
— Касбингиз агроном экан, томорқангизга ҳам экин экканмисиз?
— Албатта. Томорқамиз 7 сотих. Асосий қисмида мевали дарахтлардан олма, ўрик, гилос ва олчалар ўсади. Озроқ ерга помидор, пиёз, бодринг каби экинларни экканмиз. Бу оиламиз эҳтиёжига бемалол етади. Дарвоқе, сотилишидан ташқари, рўзғорнинг сут-қатиқ ва ёғга бўлган талаби ҳам тўла қопланади.
— Келгусида фаолиятни кенгайтирасизми?
— Албатта. Келгуси ниятларим катта. Наслли моллар сонини яқин келажакда 25-30 бошга етказиш, улар ем-озуқаси таъминотини йўлга қўйиш ниятидаман. Бунинг учун каттагина алоҳида жой ҳам керак бўлади, албатта. Ана шунда анчагина янги иш ўрни яратилади. Кўпчилик кредит олишга иккиланади. Тўғри, ҳар кимнинг феъл-атвори, қабул қилиши турлича. Иккиланмаслик керак. Асосийси, меҳнатдан қочмаслик. Шунда ҳаммаси яхши бўлади.
Нурпўлат НУРҚУЛОВ
ёзиб олди.
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔251
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил
Шўрланган тупроқнинг тузи ариди
🕔12:23, 29.08.2024
✔437
Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.
Батафсил
Даромад келтираётган чиқинди
🕔11:43, 29.08.2024
✔511
Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Батафсил