Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Сифат, адолат ва шаффофлик

Таълимнинг бош мезонига айланадиган уч тамойил.

Сўнгги бир йил ичида Халқ таълими вазирлиги тизимида 207 мингдан зиёд турли текширувлар ўтказилган.

Ўқитувчининг қоғозбозликка сарфланган вақти ўрта ҳисобда 4 соатни ташкил этади.

Халқ таълими вазирлигига уч кун ичида 3 мингдан ортиқ мурожаат, муаммо ва таклифлар билдирилган.

Халқ таълими вазири ­Шерзод Шерматов журналистлар билан учрашув чоғида шу ва шу каби масалалар хусусида тўхталиб ўтди.

— Халқ таълими вазирлигининг асосий мақсади юқори малакали ва ҳар томонлама баркамол авлодни етиштиришдан иборат, — деди вазир Шерзод Шерматов. — Бунинг учун таълим сифати, адолат ва шаффофлик тамойилларига алоҳида аҳамият қаратилиши зарур. Шу мақсадга хизмат қилмайдиган ортиқча ва беҳуда ишларга чек қўйиш фурсати етди. Жамиятда ўқитувчилар ва зиёлиларнинг обрўсини кўтармай туриб, таълимда бирон натижага эришиб бўлмайди. Бу борада ҳамма биргаликда иш тутиши керак. Шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ҳам.

Дарҳақиқат, ўқитувчилик энг улуғ ва шарафли касб. Эндигина тетапоя бўлиб, мактабга чиққан болакайлар дунёдаги ҳамма яхшиликларни, аввало, ўқитувчи тимсолида кўради. Унга ҳавас қилади ва ўз келажагини ҳам шундай тасаввур этади. Аммо тан олиш керак, ўтган бир неча йил давомида ўқитувчилик моддий фаровонликка олиб чиқувчи бошқа бир қанча касблар  панасида қолиб кетди. Шундай пайтларда ёшлар ўқитувчи ва зиёли бўлишдан кўра, топармон-тутармон бўлиш орзусида қолганини ҳам инкор этиб бўлмайди. Аслида моддий фаровонлик ва жамиятдаги ҳар қандай соҳанинг қаддини ростлаш, аввало, таълим тизимини ислоҳ қилиш ҳамда ўқитувчининг қадри ва нуфузини ошириш билан бўлади. Жамиятнинг ҳар бир аъзоси, ҳар бир фуқаро устоз-мураббийга ҳурмат-эҳтиром кўрсатмас экан, ёш авлод таълим-тарбиясида бирон ижобий натижага эришиб бўлмайди.

— Афсуски, таълим соҳасига ўринсиз аралашиб, дарс жараёнларига халақит бериш, ҳатто, ота-оналарнинг ўқувчилар олдида ўқитувчига дўқ-пўписа қилиб, ҳурматсиз муносабатда бўлиши кузатилган, — деди вазир Ш.Шерматов. — Бундай ҳолатлар таълим сифатига жиддий салбий таъсир кўрсатади. Шунингдек, жамиятда ўқитувчиларнинг обрў-эътибори йўқолишига сабаб бўлади.

Учрашувда ўқитувчи ва ўқувчи орасидаги моддий муносабатлар, соҳада педагог-кадрларнинг етишмаслиги, айрим синфларда ўқувчилар сонининг ҳаддан ташқари кўплиги, юқори синф ўқувчиларининг билими сезиларли даражада пасайиб бораётгани, таълим муассасаларининг бошқарув тизими ва моддий-техник базаси қайта кўриб чиқилиши каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Тоза ичимлик сув ҳар бир хонадонга  узлуксиз  етиб  бориши  керак

Тоза ичимлик сув ҳар бир хонадонга узлуксиз етиб бориши керак

🕔15:22, 23.07.2026 ✔5

Ичимлик сув ва оқава сув хизматлари аҳоли саломатлиги, экологик барқарорлик ҳамда ҳудудларнинг барқарор ривожланишини таъминловчи стратегик соҳалардан бири ҳисобланади. Шу боис кейинги йилларда мазкур йўналишни такомиллаштириш давлат сиёсатининг устувор вазифалари қаторига қўйилди.

Батафсил
Бизни маҳв этаётган  иллат

Бизни маҳв этаётган иллат

🕔13:22, 20.07.2026 ✔67

Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатимиз ҳаёти, миллатимиз келажаги билан боғлиқ оғриқли бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекис­тонда катта ёшли аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Озиқ-овқат  исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

Озиқ-овқат исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

🕔11:23, 30.06.2026 ✔303

Кундалик харидлар учун супремаркетга кириб тураман. У ердаги бир ҳолат, сифати ёмонлашган мевалар, сабзавотларнинг ходимлар томонидан чиқиндига ташланаётганига кўп марта гувоҳ бўлганман.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар