Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
Батафсил«Биз эру хотин 4 фарзандимиз билан ижарада яшар эдик. Бугун ҳаётимдаги энг қувончли кунлардан бири. Боиси, ҳам уйли, ҳам ишли бўлдим, тикув машинаси ҳам беришди-да...»
Янги уй соҳибаларидан бири — II гуруҳ ногирони Муҳайё Ҳусанова хурсандчилигининг чеки йўқ. Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги кам таъминланган, уй-жойга муҳтож 10 оилага мана шундай қувонч кириб борди. Уларга янги уйлар калити топширилди.
Мирзаобод туманидаги «Боғистон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янгиланган лойиҳа асосида қурилган 10 та замонавий уй «Жавоҳир Фарҳод ҳамкор сервис» хусусий корхонаси қурувчилари томонидан бунёд этилди. Уйларда индивидуал иситиш тизими, иссиқ ва совуқ сув, табиий газ ва электр таъминоти барча техник талабларга кўра жиҳозланган.
Хонадонларда барча қулайликлар яратилган. 2 сотих ер майдони, 2 яшаш хонаси, ювиниш хонаси, ички ва ташқи ошхона замон талабларига тўла жавоб беради. Айниқса, тандир-ўчоқ ҳам борлиги уй бекаларини ғоят хурсанд қилди.
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил