Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилНотариус — одамларнинг энг кўп иши тушадиган жой. Аммо уларнинг ишидан кўнгли тўлганлар камдан-кам топилса керак. Сабаби, бир кунингиз нотариус эшиги тагида сарғайиб навбат кутиш билан ўтиб кетади.
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Тошкент шаҳри бўйича жисмоний ва юридик шахслардан жами 918 та мурожаат келиб тушган ва 83 фоизи ҳал этилган. Шундан 283 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ҳамда Халқ қабулхоналари орқали келган. Мазкур мурожаатларнинг 36 таси қаноатлантирилган, 160 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган. 24 та мурожаат мазмунан кўриб чиқиш учун тегишли ташкилотларга юборилган ҳамда 11 та мурожаат фуқароларнинг ўз аризаларига биноан кўрмасдан қолдирилган. Мурожаатларнинг аксарияти нотариуслар фаолияти билан боғлиқ. Бу ҳақда 17 июль куни Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан ўтказилган брифингда хабар берилди.
— Мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, кўпроқ қисми давлат нотариал идоралари, фарзандининг туғилишини қайд қилиш, никоҳ муносабатлари, адвокатларнинг ҳатти-ҳаракатларидан норозилик ва бошқа масалалар юзасидан бўлган, — дейди Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи Акбар Абраев. — Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида 101 та нотариал идора мавжуд. Нотариал идорага иши тушган фуқаролар баъзан 2-3 кунлаб навбат кутиб қолишади. Табиийки, бу ўз-ўзидан норозиликка сабаб бўлади. Айни пайтда бунинг олдини олиш ва сифатли нотариал хизмат кўрсатиш мақсадида бир қатор чоралар кўрилмоқда. Хусусан, малакали юристлар жалб этилиши билан бир қаторда, уларнинг иш ҳақи миқдори оширилмоқда. Бу ҳозирги кунда кузатилаётган айрим салбий ҳолатларнинг олдини олишда муҳим восита ҳисобланади.
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил