Бу ишлар аввал қўлда, кейин эса... Оилавий ҳунармандчилик қандай давом этиши керак?
Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун барча шароит ва имкониятлар яратилган. Ана шу имкониятлардан оқилона ва унумли фойдаланаётган юртдошларимиз ҳам кўпчиликни ташкил этади.
Яккабоғ туманидаги «Жонибек» хусусий ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Аслиддин Эргашев имкониятлардан унумли фойдаланиб келаётган тадбиркорлардан. Илгари уни тумандагилар тажрибали дурадгор уста сифатида яхши таниган бўлса, бугун мебель ишлаб чиқарувчи йирик тадбиркор, деб билишади. Корхонада ишлаб чиқарилаётган мебеллар юқори сифати ва нархи нисбатан арзонлиги билан харидорларга манзур бўлмоқда.
— Дурадгорлик бизга ота мерос, — дейди тадбиркор Аслиддин ЭРГАШЕВ. — Шу боис болалигимдаёқ ёғочдан эшик-ром, стол-стул, хонтахта каби буюмларни ясашни билардим. Корхонамизни 2000 йилда ташкил қилганмиз. Фаолиятимизни энди бошлаган кезларимизда қўл меҳнатидан кўпроқ фойдаланар эдик. Кейинчалик хориждан замонавий технологиялар келтирдик. Бу ишимиз самарадорлигини оширди. Ҳозир корхонамизда 50 дан ортиқ турдаги мебель жиҳозлари ясалмоқда. Асосан, корхона-ташкилотлар билан шартнома асосида ишламоқдамиз. Бундан ташқари, маҳсулотларимиз ички бозорда ҳам харидоргир.
Олти киши меҳнат қилаётган корхонада мижозлар талабидан келиб чиқиб, маҳсулотнинг сифатли тайёрланишига алоҳида эътибор қаратилади. Шунинг учун ҳам бу ерда ишлаб чиқарилаётган уй, ошхона ва офис мебелларига талаб юқори.
Яна бир яккабоғлик тадбиркор Мурод Қодиров қўли гул уста ҳунармандлардан. У ясаган бешик ва сандиқларда миллийлик устувор бўлгани учун бозори чаққон. Мамлакатимизда яратилган имтиёзлардан фойдаланиб уста ўз фаолиятини тадбиркорликка айлантирди.
— Кейинги пайтларда ҳунармандларга кўплаб қулайлик ва имтиёзлар яратилмоқда, — дейди ҳунарманд Мурод ҚОДИРОВ. — Илгари оддий уста эдим. Солиқлар юқорилиги сабабли савдо дўкони очолмас эдик. Маҳсулотимизни сотишда ҳам муаммолар бўларди. Савдо дўкони очдик. Турмуш ўртоғим ҳам ҳунармандчилик билан шуғулланади, миллий либослар тикади. Қисқаси, оилавий ҳунармандмиз. Шунинг ортидан дастурхонимиз тўкин, турмушимиз фаровон.
Ҳунарманд устанинг мақсадлари катта. Келажакда устахона ва савдо дўконини алоҳида қилиб, фаолиятини кенгайтириш, маҳсулот турини кўпайтиришни мўлжалламоқда. Бунинг учун шароит ҳам, имконият ҳам етарли.
Ўлмас БАРОТОВ
(ЎзА)
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔251
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил
Шўрланган тупроқнинг тузи ариди
🕔12:23, 29.08.2024
✔437
Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.
Батафсил
Даромад келтираётган чиқинди
🕔11:43, 29.08.2024
✔511
Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Батафсил