Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Мактабми ёки карвонсарой?

Мактаб ҳудудида хизмат уйи қуришни қандай изоҳлаш мумкин?

Мактабми ёки карвонсарой?

Тартиб-интизом, озодалик ҳукмрон жойда ишнинг унуми ҳам бошқача бўлади. Кирган хонадонингиз ҳовлиси ўт босган, қаровсиз бўлса, бу ерда яшовчилар ҳақида тузукрок хулоса чиқаришга иккиланиб қоласиз. Агар мактаб, ўқувчиларга таълим-тарбия бериладиган маскан шундай аҳволда бўлса-чи? Болалар бу ерда нимани ўрганади?

Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги Кўприкбоши маҳалласи ҳудудидаги 18-мактаб билан танишув чоғида шу саволга жавоб изладик. 700 ўринга мўлжалланган мазкур таълим масканида 841 нафар бола таҳсил олмоқда. 1987 йилда қурилганидан бери атиги бир марта — 2008 йилда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган.

Ўрганишлар чоғида мактаб ташқи деворлари таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани, бир қисми темир панжара билан ўралган бўлса, бир қисми ғишт ва пахса билан кўтарилганига гувоҳ бўлдик. Юз метрдан ортиқ жой эса, нураб тушган, айрим жойларида умуман девор йўқ. Мактабга ёндош хонадонлар деворга тақаб товуқ катакларини, чорваси охурини қуриб олган.

Спорт залининг кийиниш хонаси жуда тор, мебель жиҳозлари ҳақида-ку, гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Ювиниш хонаси умуман йўқ, вентиляция тармоғи ишламайди. Оқибатда қишда ҳаво жуда совиб кетади, ёзда ҳаддан ташқари иссиқ. Спорт залига киришдаги катта хонада мусиқа хонаси жойлашган. Маданият ва спорт ҳамиша бирга, деган тушунча шу нуқтада устуворлик касб этгандек, гўё.

Мактаб ошхонаси гарчи ишни ташкил қилишга шароити бўлса-да, ўттиз йилдан бери умуман ишламас экан. Унинг ўрнида ўқув қуроллари сотиладиган савдо шохобчаси ташкил этилган. Озиқ-овқат маҳсулотлари эса уйда — қўлбола тайёрланиб, ўқувчиларга сотилиши маълум бўлди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида ошхона юритиш тадбиркорларга тендер асосида берилиши керак бўлса-да, бу ишга панжа орасидан қараб келинмоқда. Натижада 841 нафар ўқувчининг овқатланиш масаласига умуман эътибор қаратилмаган.

Тиббиёт хонасидаги ичимлик сув жўмраклари занглаб, бузилиб ётибди. Зарур дори-дармон воситалари етишмайди.

Мактаб маъмурияти ҳолатни ҳозир таътил даври ва таъмирлаш ишлари кетаётгани билан изоҳлашга уринди. Болаларнинг ўзи йўқлиги айтилган бўлса-да, бу ерда ташкил этилган ёзги оромгоҳда қирққа яқин бола қатнаётгани эътиборимизни тортди. Демак, уларнинг саломатлигини таъминлаш борасидаги ишлар ҳам кўнгилдагидек ташкил этилмаган.  

Мактаб стадионини ўт босган, мавжуд 6 та кичик қозонхонадан 2 таси ишламайди, мактаб ёнидаги зовур чиқиндига тўла. Мактаб кутубхонасида бадиий китоблар етишмайди. Охирги марта 2017 йил 30 сентябрда 221 дона китоб келтирилган.  

Информатика ўқитувчиси ­Баҳодир Юсуфжоновнинг айтишича, интернет ишлаши учун ўз ёнидан «USB» қурилмасига ҳар ойда 60 минг сўм тўлаб дарсларни ўтмоқда. Ваҳоланки, ҳар бир мактаб учун вилоят халқ таълими бошқармасидан йиллик смета асосида маблағ ажратилади. Бу пуллар қайси операторга тўланяпти, ким ижрога масъул, деган саволларимиз эса очиқ қолди. Интернет бўлмагач, компьютер дарсларининг қандай кечиши кундай равшан. 

Мактаб бурчагидан участка профилактика инспектори учун яшаш уйи қурилаётганини изоҳлашга эса, бирор сўз топа олмадик. Уй ҳам битиш арафасида. Мактабда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар олдини олиш учун маҳалла ходимлари ва профилактика инспекторига алоҳида хона қуриш масаласи тушунарли ҳолат. Аммо мактаб ҳудудидан хизмат уйи бунёд этишни қандай изоҳлаш мумкин? Нима, бу ер мактабми ё карвонсарой?

Мактаб «Ободлик» шоҳ кўчаси ёнида бўлиб, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ходимлари томонидан тезликни пасайтирувчи белгилар қўйилмаган. Мактаб директори Таваккалжон Тошматов бу ҳақда ҳеч қаерга мурожаат қилмаган. Оқибатда катта тезлик билан ҳаракатланаётган уловлар ўқувчилар ҳаётига жиддий хавф солмоқда. 

Ишчи гуруҳи ўрганишларидан кейин мактаб ҳудудидаги чиқиндиларнинг тўлиқ чиқариб ташланиши, ҳожатхона таъмирланиши, ариқлар тозаланиши, тиббиёт хонасини зарур дори-дармонлар билан таъминлаш, мактаб атрофининг очиқ қолган жойларини девор билан ўраш белгиланди. Қолган камчиликларни бартараф этиш «Йўл харитаси»га киритилди.

Албатта, бу ишлар тўлиқ бажарилса, мактаб қиёфаси ўзгариб, шароити яхшиланиб қолиши, шубҳасиз. Бироқ гап бунда ҳам эмас: бугуннинг боласи, эртамизнинг эгалари энг яхши шароитда таълим олиши, жисмонан соғлом бўлиб вояга етиши, таълимнинг энг яхши ютуқларидан баҳраманд бўлиб ўсиши барчамизнинг кўзлаган мақсадимиздир.

 

Лазиз РАҲМАТОВ,

Журналист




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔33

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔221

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔218

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 33    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 221    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 218    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 345    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 516    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар