Оила хуржун      Бош саҳифа

Парпидев

Парпи тоғанинг аломат ишларига девқўрғонликлар кўникиб қолишган.   Исмининг ёнига қишлоғи номини қўшиб айтишади — Парпидев.

Парпидев

Ўзи девқоматмас, аксинча. Орадан қарийб ўттиз беш йил ўтса-да, унинг гаплари ҳали-ҳануз кулгули.

Парпи мактабни тугатиб, институтга имтиҳон топшираётган экан, домла гап қотибди:

— Парпибой, а, бу бошинг кўзни қамаштирай деяпти-ку, — дебди сийраклашиб қолган сочига ишора қилиб.

— Домлажон, сочнинг ихтиёри бошда бўлса, ўзи ақлни танлаб, чиройдан воз кечди, нима қилай? — деб домланинг тилига тушов солибди.

Кунларнинг бирида Парпидев ошнаси билан енгил машинада Тошкентга йўл олибди. Пойтахтнинг кенг кўчаларида машинани елдириб кетаётса, биттаси арчаларнинг панасидан югуриб чиқиб, тўхташга ишора қилибди. Тезликни оширгани учун ДАН ходими ёзишга тушибди. Парпидев кичикроқ жарима ёзинг деса, у борини ёзаман дермиш. У «Қанча бўлади бу жарима?» деса, ДАН ходими 50 минг бўлади, дебди. Ахийри, илож қолмагач, Парпидев гапнинг дангалига ўтибди:

—  Командир, бизни йўлдан қолдирманг, бўлмаса, отамнинг қилганини қиламан.

—  Э, оғайни, отангнинг қилганини қилишга хуржунинг йўғ-у, — деб тиржайибди, — менга деса, бобонгнинг қилганини қилмайсанми!

Парпининг девлиги тутибди, ён дафтарчасини олиб, қўл телефонидан қаергадир қўнғироқ қила бошлабди.

—  Алло, ассалому алайкум, бу вазирликми? Биз узоқ қишлоқдан Тошкентга келгандик, йўлда келаётсак, бир ходимингиз олдимизга югуриб чиқиб, йўлимизни тўсди. Энди келишолмай ётибмиз. Биз 10 минг берамиз, десак, у 50 минг бўлади, деяпти. Шунга пулимиз етмаяпти, ёнимизда 10 мингча бор, ҳозирча шуни олиб турсин, қайтаётганимизда қолганини берардик. Шунга кўндириб беринг, илтимос...

Бу маломатдан ходимнинг кўзи косасидан чиқиб кетаёзибди. Ҳужжатларни ташлаб, машинасига ўтириб қочиб қолибди бояқиш.

Парпидевнинг бунга ўхшаган саргузаштлари ҳақида Девқўрғонда ҳангомалар кўп юради.

Парпидев афғон урушидан қайтгач, соғлиғидан анча азият чекиб, ўзини овунтириш учун у ер, бу ерда фокус кўрсатиб, шахмат, шашка ўйнаб, яна нималар қилиб юраркан. Бир куни янги келган қишлоқ нозири Парпини хонасига чақирибди.

—  Сизни ҳамма пичоғи мой устида деяпти, тинчликми, бирор жойда ишламасангиз, бу мотоциклни қаердан олдингиз ё бировнинг молини ўмардингизми?

—  Йўқ, гаров ўйнайман.

—  Ие, гаров ўйнайман?  Сиз-а, қизиқ-ку, мен билан гаров ўйнайсизми?

(Давомини «Оила даврасида» газетасининг 2016 йил 21 апрелдаги 16-сонида ўқинг)

 

—  Майли.

Нозир хаёлига келган биринчи фикрни шартта айтибди:

—  Ўнг кўзингизни тишлаб бероласизми, ўн сўмдан ўйнаймиз, — деб чўнтагини ковлаб, масхараомуз кулибди.

Парпи шартта протез тишини олиб, ўнг кўзига тутибди. Нозир буни кутмаган экан, тили калимага келмай қолибди. Яна ўзини ўнглабди-да:

— Энди чап кўзни тишланг-чи, яна ўн сўмдан ўйнаймиз, — пул чиқарибди. Парпи афғонда йўқотган кўзи ўрнидаги протезни олиб тишлаб берибди. Участкавой анқайиб қолибди. Парпи йигирма сўмни олиб, секин чиқиб кетибди.

 Мана бу воқеа ҳали-ҳануз одамларнинг тилидан тушмай келади. Парпидевнинг сўнгги гарови колхоз раиси билан бўлган дейишади.

Бир пайтлар Девқўрғонда ўта димоғдор колхоз раиси бўлган экан. Ўша бир куни Парпидевни хонасига чақирибди.

—  Сени ҳамма зўр гаровчи дейди, бир гаровлашамизми-а?

—  Ихтиёрингиз.

—  Нимага гаровлашамиз, гапир-чи? — деб хўриллатиб чой ҳўплабди.

Парпи раисга бир қур назар солиб, шартни айтибди.

—  Раис бува, агар сиз ҳар куни кундузи кабинетингизда дераза пардасини тушириб кўйлак, лозим кийиб, рўмол ўраб ўтирсангиз, уч кунда мана бу кўзингиз остидаги баркашдай холингиз йўқолади.

Бу шартни эшитиб раиснинг авзойи ўзгарибди.

—  Жиннимисан, бу холни болалигимда куйдириб ҳам кеткизолмаганман-ку, энди қандай кетади, калланг ишлайдими?!

—  Энди, раис бува, ўзингиз шартни айт, дедингиз. Айтдим.

Раис ўйланиб турибди-да:

—  Бўпти, эллик сўмдан ўйнаймизми? Агар ютқизсанг, эллик сўм берасан, ютсанг, мен сенга эллик минг бераман, — дебди. Шартга розилашибди. Парпи раиснинг жон жойидан ушлаган экан, шекилли, бечора холидан халос бўлиш умидида уч кун шойи иштон-кўйлак кийишга ҳам рози бўлибди.

Учинчи куни Парпидев раиснинг хонасига секин кирса, кўйлак-иштонда рўмол ўраган «раис момо» тош ойнага тикилиб ўтирганмиш. У Парпини кўргач, ўшқира кетибди:

—  Сен холимни йўқотаман дегандинг, уч кундаям йўқолмади-ку, номард!

—  Раис бува, хол йўқолиши керак эди, қани, ёруғроққа чиқинг-чи, — дебди.

Раис деразага яқин келиб, пардани кўтарибди.

—  Мана, мана, турқимни бузиб турибди ҳалиям ўшшайиб, — дебди-ю, анграйиб қолибди. Ташқарига қараса, дераза тагида тумонот одам эмиш. Қурмағур Парпидев «раис момо»ни кўрсатаман деб эллик одам билан эллик сўм сўмдан гаров ўйнаган экан...

Соҳиб ЖАҲОН

 




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔895

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔831

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔920

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 895    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 831    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 920    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 947    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 855    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар