Маҳсулотни сақлаш муҳим. Хўш, бунинг камхаражат йўли борми?
Жиззах вилоятининг энг чекка тумани — Янгиободда ҳам истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, Хўжамушкентсой канали бўйлаб фаолият юритаётган турли шаклдаги мулкдорлар 168 гектарда мева, 205 гектарда узум, 200 гектарда полиз, 170 гектарда сабзавот, 80 гектарда экспортбоп булғор қалампири, 70 гектарда ловия, 578 гектарда нўхат, 30 гектарда маккажўхори, 60 гектарда озуқабоп экинлар етиштирмоқда.
Масалан, 7 гектар майдонда олхўри, 2 гектарда олма, 60 сотихда гилос, 50 сотихда ўрик, 5 гектарда узум етиштираётган «Совот мевазори» фермер хўжалигида дастлабки хирмон кўзга ташланиб қолди.
— Ўтган йили олхўридан 6 тонна ҳосил олган эдик, бу йил 10 тоннани мўлжаллаяпмиз, — дейди «Совот мевазори» фермер хўжалиги иш бошқарувчиси Мавлонқул ТОҒАЕВ. — Дарахтлар чангланишини яхшилаш учун асаларичиликни йўлга қўйдик. Ҳали боғимиз мевага тўлиқ киргани йўқ. Токзор ҳам янги. Даромад яқин йилларда бир неча баробар ортади, албатта. Айни пайтда паррандачилик ва чорвачилик йўналишидаги янги лойиҳаларни амалга ошириш устида ҳам иш олиб бораётирмиз.
Аграр соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар фақат маҳсулот етиштиришда эмас, балки уни сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш тармоқларида ҳам кенг қулоч ёймоқда. Чунончи, «Совотагроголд» масъулияти чекланган жамияти жамоаси 100 гектар ерда узум, 500 гектарда экспортбоп сабзавот етиштиришни ҳамда 1000 тоннали мева-сабзавотни сақлаш имкониятига эга совитгич қуришни режалаштирган. «Совотагроэкспорт» МЧЖ эса, 50 гектар майдонда томчилатиб суғоришни жорий этиб, ёнғоқ ва гилоснинг Италиядан келтирилган навларини экишга ҳозирлик кўрмоқда. Шунингдек, туманда 2019 йили 4 гектар ерда гидропоника усулида помидор етиштириш йўлга қўйилади. 500 тоннали мева сақлаш совитгичи ва 3 тонна мевани қайта ишлаш цехи ишга туширилади.
«Янгиободузумсервис» масъулияти чекланган жамияти 295 гектарда узум етиштираётир. Келгуси йилдан ҳар гектар токзордан 10 тоннадан узум олишни мўлжаллаётган жамоа ҳосилнинг бир қисмини сақлаш учун 177 миллион сўмлик совитгич қурмоқда. Ҳосилнинг қолган қисмини майиз сифатида экспорт қилиш режалаштирилган.
— Германиядан 135 миллион сўмлик технология келтириб, узумни қайта ишлашни йўлга қўймоқчимиз, — дейди «Янгиободузумсервис» ҳисобчиси Абдусалом РУСТАМОВ. — Бунинг учун бино ҳам ҳозирлаб қўйдик. Шунингдек, 35 миллион сўмга ток устунлари — шпалерлар ишлаб чиқарадиган ускуна келтириш бўйича ҳам иш олиб боряпмиз. Келгуси йилдан 95 гектар майдонда томчилатиб суғоришга ўтамиз. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун банкдан 3 миллиард сўм кредит олиш режалаштирилган.
Тошқул БЕКНАЗАРОВ,
ЎзА
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔251
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил
Шўрланган тупроқнинг тузи ариди
🕔12:23, 29.08.2024
✔437
Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.
Батафсил
Даромад келтираётган чиқинди
🕔11:43, 29.08.2024
✔511
Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Батафсил