Сувни тежаш – давр талаби
Бугунги кунда глобал иқлим ўзгариши оқибатида сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш энг долзарб вазифалардан бирига айланди. Бу борада жамоатчилик, айниқса, илм-фан аҳлининг ўрни беқиёсдир.
БатафсилТуғма юрак нуқсонига эга уч нафар ўзбекистонлик бола «Умидлар занжири» француз Шифокорлар ассоциацияси гуманитар миссияси доирасида Нант шаҳри (Франция) клиникасида операция қилинди, дея хабар қилди «Дунё» АА.
20 августга қадар улар қайта тиклаш доирасида кардиожарроҳ Оливье Барон бошчилигидаги француз шифокорлари назорати остида бўлади. Октябрда яна бир болани операция қилиш режалаштирилмоқда.
«Умидлар занжири» (La Chaine de l’Espoir) шифокорлар ассоциациясига 1994 йилда асос солинган бўлиб, 250 нафардан ошиқ шифокор-кўнгиллини бирлаштиради. Улар бутун дунёдаги маҳаллий мутахассислар билан ҳамкорлик қилиб, йилига юз минглаб болаларга ёрдам кўрсатади. «Умидлар занжири» болалар жарроҳлиги соҳасида 30 мамлакатда 200 та гуманитар миссия доирасида йилига 5000 болани операция қилмоқда.
2015 йилдан буён ассоциация билан ҳамкорлик доирасида ўзбекистонлик 86 нафар бола операция қилинди.
Бугунги кунда глобал иқлим ўзгариши оқибатида сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш энг долзарб вазифалардан бирига айланди. Бу борада жамоатчилик, айниқса, илм-фан аҳлининг ўрни беқиёсдир.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятованинг Қарши шаҳридаги ўрганиш ишлари давомида «Шайх Али» шаҳарчасида партия вакиллари, маҳалла еттилиги ҳамда фуқаролар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қибрай туманида бўлиб, ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш ва ободонлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларни ўрганди.
Батафсил