Иқлим      Бош саҳифа

Қорақалпоқ жозибаси

Қорақалпоқ халқининг амалий санъат намуналарини ўзида жамлаган музей дунёда иккинчи ўринда туради.

Қорақалпоқ жозибаси

Ўзига хос антиқа услубда барпо этилган маҳобатли бинонинг бўлимлари, экспозициялари шу қадар кўпки, қай бирини томоша қилишни билмай қоласиз. Бу ерда юз мингдан ошиқ санъат асарлари жамланган. Ушбу маълумотни музейга борганларнинг кўпчилиги қайд этиб қўяди: «Музей бундан эллик икки йил муқаддам рассом, тарихшунос, коллекционер Игорь Витальевич Савицкий томонидан ташкил этилган. Молпараст (маҳаллий халқ Савицкийни шундай ном билан атаган) қорақалпоқ элида 1950 йилдан то 1984 йилгача истиқомат қилади. Ўша кезлари у овулма-овул, ҳовлима-ҳовли юриб, аҳолидан халқ амалий санъати намуналарини йиғади. Шу аснода унинг қалбида музей очиш истаги пайдо бўлади. Тўғри, дастлабки кезлари одамлар бироз нотўғри тушуниб, унга ишонишмайди. Аммо кейинчалик маҳаллий аҳолининг ўзи ҳам нодир буюмларни тўплашда кўмак беради. Бугун музейдаги экспонатлар бир неча юз мингтани ташкил этади. Ҳали улар орасида бўлимларга, залларга қўйилишини кутиб ётган экспонатлар қанча».

Қорақалпоқ халқининг амалий санъат дурдоналари дунёдаги барча коллекциялардан мукаммалроқ ва жозибалироқ, дея оламиз. Шунинг учун хорижликлар мазкур санъат кошонасини «Саҳродаги Лувр», дея эъзозлашади. Яна унга «Бебаҳо тош», «Қумлар бағридаги гул», деган таърифлар берилиши ҳам бежиз эмас. Қорақалпоқларнинг ажойиб ва такрорланмас санъат намуналарида халқнинг ўзлиги, миллийлиги ва анъаналари, тутумлари ўз ифодасини топган. Бу музейнинг дунёда иккинчи ўринни банд этишига етарли асос бўлди.

Эътиборимни бирдан «Саукеле», яъни подшоҳ тожи жалб этди. Тожга қуёш нурида жилоланадиган қимматбаҳо дуру гавҳарлар, тошлар қадалган. У ҳар қандай одамни ўзига маҳлиё этиши турган гап. Ундан сал нарида савкили, яъни аёллар киядиган кўк рангдаги кўйлак асл ҳолича сақланаётган экан. Бу кўйлак матоси ҳам қўлда тўқилган, ҳинд диёридан келтирилган нил бўёғи ишлатилган.

 Музейда бир гал «Челак кўтарган аёл», деб номланган картинани кўрган эдим. У яхшигина маблағга баҳоланганди. Афсуски, бугун ўша картина яроқсиз аҳволга тушиб қолган. Уни таъмирлаш учун маълум вақт зарур бўларкан.

Игорь Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейидан ноёб тарихий топилмалар, бетакрор ҳунармандчилик намуналари, атоқли рассомлар ижодига мансуб нодир асарлар муносиб жой эгаллаган. Санъат кошонаси чет давлатларда ўтказилаётган кўргазмаларда ҳам фаол иштирок этмоқда. Айниқса, Москва шаҳридаги Александр Пушкин номидаги тасвирий санъат музейида уюштирилган «Нукус хазинаси», деб номланган кўргазма катта муваффақият қозонди. Санъат кошонаси заллари жаҳон талабларига тўла жавоб берувчи жиҳозлар билан таъминлангани, аждодлардан мерос қадриятларнинг асл намуналари сақланаётгани туфайли бутун дунё сайёҳларини мафтун этмоқда.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

🕔13:18, 20.07.2026 ✔35

Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

Батафсил
Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

🕔15:53, 09.07.2026 ✔68

Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

Батафсил
Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

🕔09:46, 06.07.2026 ✔72

Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

    ✔ 35    🕔 13:18, 20.07.2026
  • Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

    Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

    Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

    ✔ 68    🕔 15:53, 09.07.2026
  • Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

    Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

    Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

    ✔ 72    🕔 09:46, 06.07.2026
  • Жазирамага дош беролмаётган  қушлар

    Жазирамага дош беролмаётган қушлар

    Сўнгги кунларда Европада кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво нафақат инсонлар ҳаётига, балки ёввойи табиатга ҳам жиддий хавф туғдир­япти.

    ✔ 77    🕔 09:44, 06.07.2026
  • Жазирама қаришни тезлаштиради

    Жазирама қаришни тезлаштиради

    Экстремал иссиқ ҳаво инсон саломатлигига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатиб, қаришни тезлаштиради. Бу ҳақдаги илмий тадқиқот натижалари The New York Times нашрида эълон қилинди.

    ✔ 69    🕔 09:44, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар