Даромад манбаи      Бош саҳифа

Юзни сотиб, икки юз олди

Олдин аҳолига сотилади,  кейин аҳолидан сотиб олинади ва яна аҳолининг ўзига сотилади...

Юзни сотиб, икки юз олди

Андижон вилоятининг Улуғнор туманида аҳоли бандлигини таъминлаш, турмуш-фаровонлигини ошириш борасида кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. Асосийси, кичик бизнес ва касаначилик кўлами сезиларли ортди. Айниқса, ердан унумли фойдаланиш, томорқачиликни ривожлантириш, аҳоли турмушини яхшилашда имтиёзли, кам фоизли кредитларнинг ўрни катта бўлмоқда.

— Паррандачиликка қизиқиб, «Андижон бройлер» корхонасидан 200 бош жўжа олиб келиб боқиб кўрдим, — дейди тадбиркор Мансурбек ­ОРТИҚОВ. — Қисқа вақт ичида 100 бошидан 1 миллион 200 минг сўм даромад келди. Бериладиган еми ва турли витаминлару таблеткаларидан бошқа харажати йўқ. Хуллас, турмуш ўртоғимни иш билан таъминлаб қўйдим, десам ҳам бўлади. Мана, навбатдаги партияда яна 200 бош бройлер жўжа парваришини бошлаб юбордик.

Аслида истаганча даромад олиш учун юртимизда барча имкониятлар етарли. Парваришланадиган бройлер жўжалар юртимиз иқлим-шароитига яхши мослашмоқда. Шу билан бирга, аҳоли дастурхонига зарур парҳезбоп гўшт етказиб бериляпти.

— 2017 йилда ўз маблағимиз ва «O‘zsanoatqurilishbank»дан ажратилган кредит ҳисобига корхонага асос солдик, — дейди «Андижон бройлер» корхонаси раҳбари Шавкатбек ­ЖАМОЛИДДИНОВ. — Ҳозир корхонамизда бир боқишнинг ўзи 170-180 минг бош жўжани ташкил этмоқда. Биргина ўтган йилнинг ўзида аҳолига 970 минг бош жўжа етказиб бердик. Паррандалар корхонада 45 кун боқилади ва уларнинг тирик вазни 2-2,5 килограммгача етади.

Аслида чўл ҳудудида, жазирама иссиқда парранда боқиш жуда машаққатли. Шундай бўлса-да, илғор хорижий технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этган ҳолда йирик хўжалик иш юритмоқда. Лойиҳанинг йиллик қуввати 2,6 миллион бош парранда етиштиришни кўзда тутади. Жами лойиҳа қиймати эса 38 миллиард сўмдан иборат.

— Мақсадимиз бир миллион уч юз бош товуқ етиштириб берувчи комплексни яратиш эди, — дейди «Андижон бройлер» корхонаси таъсисчиси ­Авазбек ЖАМОЛИДДИНОВ. — Аммо кейин ушбу кўрсаткични уч бараварга оширишга қарор қилдик. Насиб қилса, шу йил охиригача ушбу режамизни амалга оширамиз. Бундан ташқари, чорвачилик комплекси қуришни бошладик. Бунинг  учун бизга 6 гектар ер майдони ажратиб берилди. Яқинда Германиядан 300 бош зотли қорамол олиб келишни мўлжаллаяпмиз. Шунингдек, паррандачиликнинг тухум йўналишини ҳам ривожлантириш учун бизга яна 2 гектар ер майдони ажратилди. Ана шу комплекс қурилишини яқин кунларда бошлаб юборамиз.

Ҳар бир оилага жўжа боқишда кўмаклашиш орқали 100 бош жўжадан 45 кун муддат ичида, уларга кетадиган дон ва бошқа харажатлардан ташқари, 1 миллион 500 минг сўмгача даромад олиш мумкинлиги айтилмоқда. Муҳими, жўжаларни оддий хонадон шароитида ҳам боқса бўлади.

Корхона раҳбари Ш.Жамолиддиновнинг айтишича, корхонанинг ўзида махсус кушхона бўлими мавжуд бўлиб, унда жўжалар гўшт ҳолига келтирилиб, сотувга тайёрлаб қўйилади. Аҳолини гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш борасида биргина фабрикада йилига 2 минг тоннагача парранда гўшти етказиб берилади.

— Битта партия сотувга чиқарилгандан сўнг, цех яхшилаб ювилиб-тозаланиб, ўн кун шамоллатилади, — дейди корхона ветеринари Бунёд МАҲКАМОВ. — Янги партия жўжалар келтирилганидан сўнг биринчи навбатда, эмланади. Хуллас, жўжа боқишда қандай чора-тадбир қўлланиши керак бўлса, ҳаммаси амалга оширилади. Уларга фойдали унсурлар қўшилган ем берилади.

А.Жамолиддиновнинг айтишича, корхонанинг ўзида ем ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлаш устида изланиш олиб борилмоқда. Агар лойиҳалар амалга ошса, яна 165 та янги иш ўрни яратилади. Шунингдек, жўжалар аҳолига сотилиб, улар вояга етгач, корхонанинг ўзи уларни қайта харид қилиш борасида ишлаб кўрилди. Ана шу лойиҳани пухтароқ ўрганиш мақсадида 30 хонадонга 10 кунлик жўжалар берилди. Тажриба эса яхши самара бера бошлади. Бунинг натижасида 50 дан зиёд гўшт дўкони қурилиб, аҳолига арзон ва сифатли гўшт сотиш йўлга қўйила бошлади.

 

Нурпўлат НУРҚУЛОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔39

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔118

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔311

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 39    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 118    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 311    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 502    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 574    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар