Ўш вилоятининг Қорсув (Кара-Суу) туманида илк марта кабутарлар кўргазмаси ўтказилди. Унда маҳаллий аҳоли ва хорижлик меҳмонлар тинчлик рамзи бўлган кабутарларнинг йигирмадан зиёд турини томоша қилиб, завқланиш имкониятига эга бўлган.
Тадбирни бевосита кузатган turmush.kg сайти мухбирининг ёзишича, кабутар ишқибозлари кўргазмага нафақат маҳаллий, балки АҚШ, Буюк Британия, Германия ва Россиядан ноёб кабутар турларини олиб келишган. Энг қиммат кабутар Андижон вилоятидан келтирилган бўлиб, у 1000 АҚШ долларига баҳоланган.
Кабутаршунослар кўргазмада ноёб кабутарлар зотини кўпайтириш, уларни маҳаллий турлари билан чатиштириш борасида тажриба алмашишган.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔34
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔32
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил