Тожикистонда Қурбон ҳайити байрами куни аҳоли ўртасида дабдабабозлик ва исрофгарчиликка йўл қўймаслик ҳамда бозорларда нархнинг сунъий ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида махсус рейдлар ўтказилади. Бу ҳақда TajikTA расмий телеграф агентлиги хабар тарқатди.
Дин ишлари қўмитаси миллий урф-одатларда ҳашам ва дабдабабозлик олдини олиш мақсадида ҳайит кунлари тўкин дастурхон ёзган, ортиқча исрофгарчиликка йўл қўйган фуқаролар катта миқдорда жаримага тортилиши ҳақида огоҳлантирди. Жарима миқдори жисмоний шахслар учун 5 минг сомони (тахминан 530 АҚШ доллари) миқдорида белгиланди.
Қўмита расмийлари аҳолига байрамда камтарона дастурхон тузаш, уй бекалари томонидан мазали таомлар тайёрлаш, шунингдек, столни қимматбаҳо экзотик ва цитрус мевалар билан эмас, ўз ҳовлисидаги маҳаллий мева ва сабзавотлар билан безашни маслаҳат берган.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔34
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔31
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил