Қозоғистонда «Мерейлi Отбасы — 2018» («Бахтли оила») миллий танловининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди. Караганда вилояти босқичида биринчи ўрин — 19 нафар фарзанднинг онаси Рымтай Абдильдинойга насиб этди. Бу ҳақда Казинформ хабар тарқатган.
Рымтай Абдильдиной бунгача «Қаҳрамон она» ордени ва «Алтын алқа» нишони соҳиби бўлган. «11 қиз ва 8 ўғилни ўстирдик. Ҳозир 47 невара, 13 чеваранинг бувисиман. Биз аҳил ва катта оиламиз», дейди онахон.
Ушбу танлов мамлакат президенти томонидан таъсис этилган бўлиб, оила муқаддаслиги ҳамда миллий қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган. Ғолибга санаторийга бутун оиласи билан 10 кунга даволаниш учун йўлланма берилди. Иккинчи ва учинчи ўрин соҳиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔34
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔31
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил