Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Манзилсиз йўловчи

«Онанинг кўнгли — болада, боланинг кўнгли — далада, деб шуни айтса керак-да. Йўқ, боласи тушмагур меҳрсиз эмас, ҳар ҳафтада бир марта бўлса-да мени йўқлаб туради.

Манзилсиз йўловчи

Лекин ишлари кўпайди шекилли, бир ҳафтадан ортяпти ҳамки на хабар олгани келади, на қўнғироқ қилади. Шунга тўнғичимдан хавотир олиб, йўлга отландим. Афсуски, унинг уйини аниқ билмайман...»

Машинамга ўтирган кампир шуларни куюниб, гапириб берди. Манзилини ноаниқ айтганида, «Шаҳарни беш қўлдай биламан. Албатта, ўғлингизнинг уйини топамиз», деб ваъда бериб юбордим.

Кўп йиллар таксичилик қилиб, хўп қизиқ воқеаларга гувоҳ бўлганман-у, аммо кап-катта ўғлини соғиниб, унинг уйини қидириб йўлга чиққан онага илк бор рўпара келишим эди. Қаранг-а, фарзанд неча ёшга кирса ҳам, она учун болалигича қолавераркан-да.

Кампир айтган мавзеда янги қурилган уйлар жуда кўп экан. Бу ердаги қўни-қўшнилар ҳали бир-бирини яқиндан таниб улгурмаган шекилли, қайси кўчага кириб, сўраб-суриштирмайлик, унинг ўғлини ҳеч ким танимади.

Икки соатдан ортиқ уринишимиз бесамар кетди. Атроф аста қоронғилаша бошлади. Онахон ўғлининг уйини топа олмагач, уни яна уйига қайтариб олиб бориб қўйишни таклиф қилдим. Лекин у рўйхушлик бермади.

«Онахон, сизни уйимга олиб кетаман. Менинг ҳам сиз тенги онам бор, тонггача ҳамсуҳбат бўласиз. Насиб қилса, эрталаб ўғлингизнинг уйини, албатта, топамиз», дегандим, кўна қолди.

— Мен тенги кампирни овора қилмасдан тўғри уйга олиб келиб яхши қилибсан, болам, — деб онам хурсанд бўлди.

Икки кампир тезда тил топишиб, алламаҳалгача суҳбатлашиб ўтиришди.

Фикру хаёлимда «Онахоннинг ўғиллари қидириб юришган бўлса-чи?», деган хавотир айланарди. Аксига олиб, кампир фарзандларининг телефон рақамини ҳам ёддан билмас экан. Билганида фарзандларига онасидан хавотир олмаслигини айтган бўлардим. Шу хаёллар билан кўзим илинди.

Ниҳоят тонг ёришди. Нонушта қилиб бўлгач, йўлга отландик. Теварак-атроф ёруғ бўлгани учун онахон тўнғич ўғлининг уйини эслай бошлади.

— Ҳа-ҳа, мана шу чорраҳадан ўтиб, ўнгга бурилсангиз, қаршингиздан катта кўча чиқади. Ўша кўчадаги тўртинчи уй ўғлимники, — деди хурсанд бўлиб. — Дарвозаси кўк рангга бўялган. Ҳали ишга кетмаган бўлса, болажонимни кўришга улгураман.

Худди ўғли келишини сезгандек, ўғли дарвозаси қаршисида бесаранжом аланглаб турган экан. Кампир машинадан тушар-тушмас фарзандига дакки бера кетди:

— Қанақа боласан? Нега уйга бормадинг? Сендан роса хавотир олдим. Уйингга келаётиб йўлда адашиб қолдим. Инсофли ҳайдовчига учраган эканман, барака топгур мени уйига олиб кетди...

Ўғлининг уст-бошидан бирон бир ташкилотнинг раҳбари экани шундай сезилиб турарди. Ўғил каловланиб турди-да, бирдан ўзига келиб, онасига талпинди.

— Бормисиз, онажон! Кечаси билан сизни қидирмаган жойимиз қолмади, хайрият, соғ-омон экансиз.

Ўпкаси тўлиб турган экан шекилли, ёш боладай йиғлаб юборди.

Онаси уни бағрига босиб, бошини силаб юпатаркан, ташқаридаги ғала-ғовурни эшитиб югуриб чиққан жажжи болакайлар ҳам бувиси томон талпинади.

 

Суюндиқ МАМИРОВ




Ўхшаш мақолалар

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

🕔15:43, 15.05.2026 ✔121

МУҚАДДИМА

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

Батафсил
Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

🕔09:06, 08.05.2026 ✔115

...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

Батафсил
Дарахтлар – менинг  дўстларим

Дарахтлар – менинг дўстларим

🕔16:47, 30.04.2026 ✔136

...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    МУҚАДДИМА

    Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

    ✔ 121    🕔 15:43, 15.05.2026
  • Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    ...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

    ✔ 115    🕔 09:06, 08.05.2026
  • Дарахтлар – менинг  дўстларим

    Дарахтлар – менинг дўстларим

    ...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

    ✔ 136    🕔 16:47, 30.04.2026
  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 224    🕔 15:32, 26.03.2026
  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 332    🕔 16:15, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар