Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Фаровонлик кўкда эмас...

Бир деҳқон-фермернинг муваффақиятига нима сабаб бўлади?

Фаровонлик кўкда эмас...

Биринчи галда деҳқоннинг ўз ери бўлиши керак. Ер ўзиники бўлса, деҳқон унга меҳрини бериб ишлайди. Ерни алоҳида парвариш қилади, асраб-авайлайди. Ундан юқори ҳосил олиш учун тинмай изланади. Сабаби, ҳозир далада ишлаган билан ишламаган бир хил ойлик олиб кун ўтказадиган давр эмас. Бугун далада қилинаётган меҳнатдан фермернинг ўзи кўпроқ манфаатдор бўладиган давр. Ким қанча ҳаракат қилса, шунча даромад топиш имкони бор. Кеча фақат ойликка кўз тикиб юрган деҳқон бугун уддабурон фермерга айланиб, ўз молини жаҳон бозорига эркин олиб чиқаётгани бу соҳанинг қанчалик илгарилаб кетганини яққол кўрсатиб турибди.  

Бу ишда яна бир жиҳат — ерни боқиш. Фермернинг ерга муносабати қандай бўлса, ҳосил ҳам шунга монанд бўлиб бораверади. Ерни қачон, қандай шудгор қилса, ҳосил яхши бўлиши, ернинг мелиоратив ҳолатини қандай яхшилаш, ўғит ва сув беришнинг энг қулай йўриқлари устида бугун фермер алоҳида бош қотиряпти. Ерни етарлича боқиб-парвариш қилмаса, ер унга кутилган ҳосилни бермайди. Ўзининг махсус еридан ҳар йили катта-катта даромад олиш учун деҳқон-фермер ер билан ҳисоблашишга мажбур. Бир йилда зўр ҳосил олсам бўлди, деб уни оқибати хатарли бўлган кимёвий дориларга кўмиб ташламайди. Шундай қилса, биладики, ер аста-секин ҳосилдорликни йўқота боради. Ота-боболаримизнинг ерни боқсанг, ер сени боқади, дейишининг маъноси шунда.

Шунча гектар ердаги улкан ҳосилни биргина фермернинг ўзи етиштирмайди, албатта. У ернинг тилини тушунадиган, деҳқончиликнинг ҳадисини олган, қўли қадоқ, миришкор одамларни топиб, ишга жалб қила олиши керак. Бу ишда миришкорга ҳам, фермерга ҳам, давлатга ҳам манфаат бўлиши зарур. Ёлланган ишчи фақат ўз фойдасини кўзласа, ундай иш барорини йўқотади. Ўртада ишонч йўқолади. Ҳосилнинг чўғи камаяди. Натижада фермер ҳам зарар кўради. Ўзаро ишонч, адолат ва ҳамжиҳатлик бўлса, хирмоннинг баракаси ортиб бораверади.

Яна халқимизда меҳнат қилганнинг ҳақини унинг пешона тери қуримасдан бер, деган гап бор. Агар фермерларимиз шу тамойилга амал қилса, ишлаган кишининг ҳақини ўз вақтида, адолат билан, тўлиқ берса, ҳеч қачон юки ерда, ҳосили далада — қорда-қировда қолмайди. Бугун қайси фермер ўз ишини зўр уддалаётган бўлса, мана шу ҳолатларга яхши эътибор қилгани, бор имкониятдан тўлақонли фойдалана олгани боисидан.

Фермерлик биз учун нисбатан янги соҳа, лекин у инсонларнинг фикрлаши, дунёқараши, ҳаёт тарзини яхши томонга ўзгартира олди. Ўз олдига қўйган вазифаларини сидқидилдан бажариб, кўзлаган марраларига эришиб, бугун кўпчиликка наф келтираётган минглаб фермерларимиз бор. Уларнинг заҳматли меҳнати ҳар бир юртдошимизнинг ҳаёти фаровон бўлишида ўз аксини топяпти. Мен бунга ўзим қатори ҳамкасбларим ҳаёти мисолида жуда кўп гувоҳ бўлганман. 

Фаолиятим давомида бир нарсани тушуниб етдим: фермерлик дегани фақат даромад орттириш учунгина бошланган иш бўлиб қолмаслиги керак экан. Шунигина кўзлаб иш бошлаганлар бугун ярим йўлда қолиб кетгани ҳаммага маълум. Халққа, давлатга нафим тегади, одамларни ишли қиламан, менинг орқамдан уч-тўрт кишининг қозони қайнайдиган бўлсин, шу важдан ўзим ҳам бир нарсалик бўлиб қоламан, деган ният билан ишга ёндашиш, албатта, ўз самарасини беради.  

Ҳар ким ўз ишига эга бўлиб, қўлидан келганнинг иш қилиши учун кенг йўл берилишининг ўзиёқ фермер учун ҳам, бутун халқимиз учун ҳам катта муваффақият, деб ўйлайман.                 

 

Ҳикматжон ХУДОЙБЕРГАНОВ,

Қўшкўпир туманидаги

«Соҳибкор толаси» фермер хўжалиги раҳбари




Ўхшаш мақолалар

Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

🕔18:03, 16.04.2026 ✔65

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

Батафсил
Телефон  тузоғи

Телефон тузоғи

🕔15:30, 26.03.2026 ✔222

Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

Батафсил
Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

🕔11:02, 24.03.2026 ✔241

Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

    Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

    ✔ 65    🕔 18:03, 16.04.2026
  • Телефон  тузоғи

    Телефон тузоғи

    Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

    ✔ 222    🕔 15:30, 26.03.2026
  • Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

    ✔ 241    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

    ✔ 389    🕔 14:47, 12.03.2026
  • «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    Бугунги кунда туризм соҳаси дунё мамлакатларида миллий иқтисодиётга салмоқли даромад келтирувчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳанинг жадал ривожланиши, айниқса экотуризм, агротуризм, археологик, этнографик ва экстремал ноанъанавий туризм йўналишлари тўғридан-тўғри табиат ва унинг бебаҳо ресурслари билан уйғунликда амалга оширилмоқда.

    ✔ 579    🕔 16:07, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар