Ўқишга тайёрланаётганим боис онам ҳамма ишни қўлимдан олди. Дарс қилишим учун барча шароитни қилиб берди. Уйда супур-сидир, ош-овқатни кўпинча опам қилар эди.
Эрта тонгдан опам керакли нарсалар олиш учун бозорга кетди. Уйда онам ва мен қолдик. Дадам ҳам ишга кетганди. Онамнинг негадир бирдан аҳволи ёмонлашди, боши айланиб, ҳолсиз бўлиб қолди.
— Кун ҳам жуда қизиди, офтоб урди шекилли, қизим, — деди онам базўр.
— Сиз ҳам тинмайсиз-да, онажон, уйда дамингизни олинг, уй ишлари сира тугамайди. Энди ишларни ўзим қиламан. Шунча тайёрландим. Бўлади.
— Хўп, қизим. Айтганча, кеча даданг яхшигина гўшт олиб келганди. Дўппидаккина ош дамлайсанми? Ҳозир опанг ҳам келиб қолади. Бирга еймиз.
— Ҳа, албатта, она. Ош қилишни боплайман-да, — дея ўзимни ошхонага урдим.
Бу орада опам ҳам келди. Дастурхонни тузаб, паловхонтўрани олиб кирдим.
Онам секин туриб:
— Қизим, ошдан дадангга ҳам олиб қўйдингми?
— Қозонда ҳали кўп, — дедим бамайлихотир.
— Қозондагини айтмаяпман, ошнинг устидан олиб қўймадингми?
— Йўқ, она, олмабман, келсалар иситиб бераман, дегандим.
— Қизим, бундан кейин уйда даданг бўлмаса, овқатингни энг устидан олиб қўй. Дастурхон атрофида ўтирсак, овқатни уй каттаси бошлаб беради, биласан. Овқатнинг боши ҳам уларнинг ризқи. Турмушга чиқсанг, турмуш ўртоғингга ҳам шундай муносабатда бўл. Бу оиладаги эркак кишига ҳурмат, ўрни бўлакча эканини англатади.
Шунча пайт онамнинг бу тутумини кўрибман-у, лекин эътибор бермаган эканман. Онам ўзи бир аҳволда бўлса-да, шунда ҳам дадамни ўйлаши, ҳурмат кўрсатиши таҳсинга лойиқ. Онамнинг бу насиҳатидан мана шундай оқила аёлнинг фарзанди эканимдан яна бир бор фахрландим. Фанларданам кўра, аслида онамдан ҳаёт мактаби ҳақида ўрганадиганларим кўп экан...
Дилфуза ТИЛЛАЕВА
Аёл – миллат бунёдкори
🕔15:33, 06.03.2026
✔118
Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.
Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ
🕔17:05, 08.01.2026
✔260
Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбияни олиб бориш зарур.
Батафсил
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔546
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил