Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилЎш шаҳрида ўзбекистонлик қурувчилар томонидан барпо этилган янги мактаб-гимназиянинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда мамлакатимиз парламенти делегацияси иштирок этди.
Алишер Навоий номидаги 630 ўринга мўлжалланган уч қаватли мактаб-гимназия қурилиши Андижон вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси буюртмаси асосида мамлакатимизнинг қатор қурилиш ташкилотлари томонидан амалга оширилди.
— Ўзбекистоннинг беғараз ёрдами билан мактабимизга янги бино қуриб берилгани, шунингдек, зарур компьютер ва бошқа ўқув воситалари билан таъминлаганидан беҳад мамнунмиз, — дейди мактаб-гимназия директори Турдиойим Қорамурзаева. — Бу турли миллатга мансуб ўқувчилар таҳсил олаётган мактабимизда таълим сифатини оширишга ёрдам беради, ўзбек-қирғиз дўстлигини мустаҳкамлайди.
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил