Ўзбекистонда жорий йил пахта мавсумида қўлда терилган бир килограмм пахта хомашёси учун 650 сўм ҳақ тўланади. Бу ҳақда 5 сентябрь куни Ўзбекистон Бош вазири раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди, деб хабар беради daryo.uz.
Пахта хомашёси машинада терилганда бир тонна учун 400 минг сўм, қўлда терилган бир килограмм учун биринчи босқичда контрактация шартномаси 60 фоизгача бажарилгунга қадар 650 сўм, иккинчи босқичда — 60 фоиздан 80 фоизгача 850 сўм, учинчи босқичда — 80 фоиздан ортганда 1000 сўмдан иш ҳақи тўлаш белгиланди.
Аҳоли кам бўлган ҳудудлар учун алоҳида тартиб белгиланиб, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятларининг барча туманларида, шунингдек, Қашқадарё вилоятининг Косон, Муборак, Нишон ва Касби, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ ва Музработ туманларида Молия вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қўлда терилган бир килограмм пахта учун қўшимча 150 сўм, озиқ-овқат харажатларига 150 сўм, жами 300 сўм устама ҳақи тўланадиган бўлди.
Энди пенсияга чиқишда оворагарчилик бўлмайди: фақат меҳнат дафтарчангизни рақамлаштиринг!
🕔11:26, 30.06.2026
✔93
Пенсия – бу ҳар бир инсоннинг меҳнати қадри, кексалик гаштини суриш учун давлат томонидан бериладиган кафолатланган ижтимоий ёрдам. Кўпчилик ҳалигача ёшга доир пенсия ва ижтимоий нафақани бир нарса деб ўйлайди, аслида эса уларнинг фарқи катта.
Батафсил
Ҳар йили қанча ҳайвон «тажриба қуёнчаси» сифатида йўқ қилинади?
🕔09:10, 10.04.2025
✔514
Дунё бўйича ҳар йили бир неча миллион ҳайвон тажриба мақсадида йўқ қилинмоқда.
Батафсил
Диққат, танлов! ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВАЗИРЛИГИ
🕔15:55, 10.01.2025
✔595
ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ
2025 йил – Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили муносабати билан ижодкорлар ўртасида «Онажоним – табиат» ижодий ишлар танловини эълон қилади.
Батафсил