Қозоғистоннинг Қозоқ миллий тиббиёт университети спорт тиббиёти, биоинформатика ва фармацевт-косметолог соҳасига ихтисослашган мутахассисларни тайёрлай бошлади.
Бу ҳақда олийгоҳ ректори Талгат Нурғожин Алмати шаҳри аҳолиси билан кадрлар тайёрлаш борасида ҳисобот учрашувида маълум қилган.
Спорт соҳаси шифокор-остеопат мутахассиси Туризм ва спорт қозоқ академияси билан биргаликда тайёрланади. Ахборот технологиялари халқаро университети билан ҳамкорликда биотехнологлар ўқитилади. Улар биологик ахборотнинг математик таҳлили ҳамда генетик мутация жараёнини прогнозлаш борасида технологик дастурлар яратиш билан шуғулланади. Фармацевт-косметологлар эса, соҳада инсон саломатлигига салбий таъсири бўлмаган дори воситалари яратиш устида иш олиб боради, дейилади «Казинформ» хабарида.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔34
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔32
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил