Гулни севмайдиган, хонадонида гул ўстирмайдиган аёл бўлмаса керак. Гул инсонга эстетик завқ бериш билан бирга, кўтаринки кайфият ҳам бағишлайди.
Уни етиштирган одам эса тузуккина даромадга эга бўлади.
— Йигирма йилдан бери гулчилик билан оилавий шуғулланамиз, — дейди гулчи Малика опа ТЕШАБОЕВА. — Дастлаб, қизиқиб етиштириб кўргандик. Кейин бу юмушимиз тадбиркорликка, даромад манбаига айланди. Гул ҳам инсонга ўхшайди: меҳрга муҳтож. Кўнгилдагидек парваришланмаса тезда сўлиб, нобуд бўлади. Иссиқхонамизда ҳозирда йигирмадан ортиқ гул тури парваришланмоқда. Уларни ўзимиз кўпайтирамиз. Олдин қаламчалар тайёрлаб оламиз ва баҳорда экамиз. Бир ойдан сўнг эса бозорга олиб чиқамиз. Шунингдек, гул турларини кўпайтириб боряпмиз. Ҳозирда энг харидоргир гуллардан ёронгул, хитой атиргули, фикус (ҳамиша кўм-кўк турадиган ялпоқ баргли тропик ўсимлик)нинг бир нечта нави, кактус, капалакгул, алоэ, шефлераларни айтиш мумкин. Уларни сотиб олиш учун ҳатто бошқа вилоятлардан ҳам харидорлар келади.
Гул ўстириш учун озгина эътибор керак. Баъзи гуллар сувни жуда хуш кўради, бошқаси эса қуёшда яхши ўсади. Шунинг учун ҳар бирининг тилини билиш лозим. Озиқалари-ю, ўғитларини вақтида бериш керак. Ўзимиз кўчадан деярли озиқа сотиб олмаймиз. Ўғилларимнинг ўзи тайёрлай олади. Одатда, гуллар калий, кальцийга кўпроқ эҳтиёж сезади, гўнгдан ҳам унумли фойдаланамиз. Невараларимнинг ҳам гулларга меҳри баланд. Қисқаси, хонадонимизда гул парваришини билмайдиган одам йўқ.
Даромад
Гул ўстириш катта машаққатни талаб қилмайди, лекин бунга қизиқиш ва сабр керак. Даромад ҳам шунга яраша, албатта. Қилган меҳнатимиз эвазига ўтган йили ўртача 25-30 миллион сўм даромад олдик. Баъзан ундан ҳам ошиб кетиши мумкин. Гулни ўзимиз экиб, парвариш қилганимиз учун сарф-чиқимлар унчалик катта эмас. Масалан, битта ёронгулдан камида ўн бешта қаламча чиқади. Кейин ҳар бири ўртача ҳисобда 2,5-3 минг сўмдан сотилади. Демак, битта ёронгулдан ўрта ҳисобда 35-45 минг фойда олиш мумкин. Мухтасар айтганда, ҳовлимизда гулчиликни йўлга қўйиб, кам бўлмадик. Қилган меҳнатларимиз эвазига уч ўғилни уйлантирдик, қиз чиқардик, машина олдик, бир нечта иссиқхона қурдик. Хуллас, шу касб сабабли рўзғоримиз бут, дастурхонимиз тўкин-сочин. Икки ўғлим помидор кўчати етиштиради. Биласиз, баҳорда помидор кўчатининг бозори чаққон.
Дарҳақиқат, юртимизда тадбиркорлик учун жуда кенг имкониятлар яратилган. Бундан унумли фойдаланиб даромад олаётган, ички бозорларни тўлдираётган Малика опа сингари юртдошларимиз кўп.
Дилфуза ТИЛЛАЕВА,
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔251
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил
Шўрланган тупроқнинг тузи ариди
🕔12:23, 29.08.2024
✔437
Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.
Батафсил
Даромад келтираётган чиқинди
🕔11:43, 29.08.2024
✔511
Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Батафсил