Ҳиндистон ҳукумати оилада эрнинг шариат бўйича ажрашишини тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади, дея хабар тарқатди РАА «Новости».
Мамлакатда 172 миллиондан ортиқ ҳинд мусулмонларининг катта қисми суннийлар бўлиб, шариатда эркакларга «талоқ» сўзини уч марта қайтариш орқали никоҳни бузиш ҳуқуқи берилган. Буни юзма-юз учрашувда ҳам, телефон қўнғироғи, SMS-хабар ва ҳатто, ижтимоий тармоқлар орқали ҳам амалга ошириш мумкин. Расмиятчилик ва ҳужжатларсиз ажрашишнинг бундай кўринишидан айрим эркаклар оила олдидаги масъулиятдан қочиб, ўз манфаати йўлида фойдаланмоқда. Ҳукумат буни аёлларнинг конституциявий ҳуқуқларининг бузилиши, деб топди.
Адлия вазири Рави Шанкар Прасад қонун лойиҳасига изоҳ берар экан, 22 та мамлакатда, шу жумладан, қўшни Покистон ва Бангладешда ҳам бундай амалиёт тақиқланганини маълум қилган. Ажрашишнинг бундай усулига нисбатан тақиқ қабул қилинганидан кейин уни бузганлик учун уч йиллик қамоқ жазоси қўлланилади.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔34
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔31
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил