Қозоғистонда 12 нафар кўнгилли овул мактабларига бориб, икки ой давомида болаларга инглиз тилидан бепул сабоқ беради. Бу ҳақда «Казинформ» агентлиги хабар тарқатган.
Улар «English for Jastar» лойиҳаси доирасида Шарқий Қозоғистон вилоятининг 6 туманида 500 нафардан зиёд овул болаларининг инглиз тилида сўзлашув кўникмасини оширишга бел боғлаган.
— Қишлоқ оилалари фарзандларини чет тилларига чуқур ўқитишга ёки қўшимча машғулотларга беришга қўли калталик қилади, — дейди кўнгиллилардан бири Айгерим Идришева. — Лойиҳада айнан ижтимоий ҳимояга муҳтожларнинг фарзандларини ўқитишни мақсад қилганмиз. Тўғри, икки ой давомида каттароқ натижага эришиб бўлмайди, аммо биз интенсив машғулотларимизнинг самара беришига ишонамиз.
Қишлоқ аҳли ўқитувчиларни ётоқ жой ва озиқ-овқат билан таъминламоқда.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔34
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔31
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил