Оила хуржун      Бош саҳифа

Кампирлар тактикаси

Чақалоқ йиғламаса, онаси эмизмайди. Бу бор гап. Аммо вақти келиб оналар йиғламаса, болалари пул бермай қўяди. Ахир, онаизорга ҳар байрамда берилган ўн-ўн беш минг нима бўлади?

Шунинг учун ҳам Арафат буви бунинг йўлини ўйлаб топди-да.

Бир куни ростдан ҳам боши оғриб ҳовлининг бир бурчагидаги кулбасида ётса, тушга яқин Бухорода яшайдиган катта ўғли келиб қолди. Қўлидаги халтачаларда бозорлик. Узум, тўртта нон. Ҳамиша шунақа, ўғиллари элликлардан ошиб кетган, хотинлари ҳам аллақачон қайнона бўлиб, келинларининг жонига тегиб бўлишган, аммо шу — бир кило узум, тўртта нондан нарига ўтишмайди. Баъзида чўнтакларини хушламай ковлаб, ўн-ўн бешни ташлаб кетишади. Ўзингиз ўйлаб кўринг, бу шунча ғавғоси бор кампирга нима бўлади? Кенжатойи энди қирқ тўртга тўлди. Ҳали бир қизи чиқарилмаган, бунинг устига, сиртдан ўқийди... Биттаю-битта арзандаси эндигина университетнинг биринчи босқичини битирган бўлса. Унга ҳали яна уч йил ўн миллиондан пул топиш керак... Кенжатойнинг ўзи эса бирор жойда ишламайди. Келин бўлса, ҳамсоялардан мевамиди, сут-қатиқ, тухуммиди, йиғиб, Ғиждувонга обориб сотиб келади. Олий маълумотли бўлиш дардидан нафақа тушадиган пластик ҳам аллақачон конфискация қилинган. 

Кампир бечора нима қилсин? Шаҳарлик набиралари ҳам ўқишяпти, уларнинг дарди-харажатига дуруст жойларда ишлаётган ота-оналари кафил. Кенжа ишсиз, камбағал бўлса, болалари ўқимаслиги керакми? Ота-онасининг аҳволи бу бўлса. Кампир шу дардда ҳам бош оғриқ бўлиб ётганда катта ўғли Насри келиб қолди, очиқ деразадан бош суқиб, ўзича комедия қилди:

— Ассалому алейкўм, отамнинг хотинлари!

Кампир қовоғини очмади. Аслида ўрнидан ирғиб тургиси, уни қучиб ўпиб-ўпиб олгиси келарди. Бироқ, эл бурутдан бундай қилса бўлмайди-да. Эртага кенжанинг ўғлини ўқишга жўнатиш керак.

Она!.. Онажон... Сизга нима бўлди?!

У югуриб даҳлиз томондан кирди. Кампир гўё ўлаётгандек ингради:

— Болам... Болажоним.

Ўғилнинг кўзига ёш келди. Хуллас, бу ёғини ўзингиз тасаввур қилаверинг. Одатда, нари борса йигирма бериб кетадиган катта ўғилдан икки юз олиб қолинди ва бу пул кенжанинг ўғлига шундоққина ўйнаб-кулиб топширилди. Кампирнинг яна ҳурмати ошиб кетди. Бўлди, келин уни камида бир ой бошига кўтариб «ойижонлай»ди.

Кампир гоҳида худди олдида биров ўтиргандек инқиллаб телефонни қўлига олади. Ярамасгина Санжар... мана, ўн етти кунки, на келади, на қўнғироқ қилади, хотинининг қули бўлиб олган... Ахир, ўғил деган ҳам шундайлар бўларми!..

Икки гудокдаёқ Санжар жавоб қилади:

— Ия! Ўзимнинг онажониммисиз? Адашмадингизми, хоним афандим?

Нариги томондан онасининг «ўлим олди»дан қилган ноласи эшитилади:

— Мандан рози бўл, болажоним!..

— Онажон! Сизга нима бўлди?! Яна юракми?!!

Қанақа юрак! Юрак отникидек. Кампир кулимсираб, кўзига ёш олади:

— Сан ўша, мегажинингни боқ! Онанг ўлиб кетаверсин!..

Шу гапни айтиб телефоннинг қизилини босиб юборади. Қизил босилдими, тамом. Санжар яна ўн марта номер термайдими... Бу таваллолар ўтмайди. Санжар пўрим мошинасида ярим соатга қолмай учиб келади. Кенжа ўғли ҳам ҳайрон, онаси эрталаб дўмбиллабгина юрган эди...

Санжар хотинидан яшириб юрган беш юзни онасига ташлаб кетади. Ўзи  шифохонага обормоқчи бўлади. Онаизор кўнмайди: «Ўзим муолажаларни қилдираман, яхши ҳамшира, дўхтирлар шу ердаям тўлиб ётибди...»

Гоҳо қизларга ҳам навбат келади...

— Ҳа, ўша ҳўкизингни хизматини қилиб юрибсанми? Санларга она керакми? Билмадим неччи кунлигим қолди... Қаср қурганларинг билан жаннати бўлармидиларинг!..

Қизлар ҳам навбати билан келиб кетишади. Кампир оёғини босолмай қолган... уни ҳожатга кўтариб оборишади. Охири, кенжатой онасининг турли касалликлари сабабини тушуниб қолди ва... бу касалликлар унга ҳам ёқиб қолди. Агар она касал бўлишни ёдидан фаромуш қилиб, ҳафта ўтказиб юборса, кенжа ўғил ва хотини эслатишади.

— Ойижон, ишқилиб яхши ётиб турдингизми, кечаси билан акса уриб чиқдингиз?.. Буни устига денг, Гул­асалнинг кейинги ҳафта имтиҳони бошланар экан... Сигир ўлгур сутини қуритди, буям камдай помидорнинг барглари қуриб, тўкила бошлади...

Демак, кампирнинг касал бўлиши керак пайти бўлибди. Кампирни бирдан йўтал тутади, қўлига телефонини олади...

 

Маҳмуд БЎРОН




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔956

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔894

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔981

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 956    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 894    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 981    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 1005    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 897    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар