Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Почта мудири билан суҳбатим

Антон ЧЕХОВ

Почтмейстердан бир сўм солинган пакетни олатуриб:

Почта мудири билан суҳбатим

— Айтингчи, Семён Алексеич, нима учун пул пакетларига бирданига бешта муҳр босилади? — деб сўрадим.

— Бусиз мумкин эмас... — деб жавоб берди Семён Алексеич, қошларини чимириб.

— Ҳа нега энди?

— Шунинг учун... Мумкин эмас!

— Тушунишимча, бу муҳрлар аҳолига ҳам, пошшоликка ҳам малол келса керак. Муҳр пакетларни вазминлаштиради, аҳолининг ҳамёнига зиён, оғирлик келтиради; амалдорлар муҳр босаман деб кўп вақтларини сарф қилишиб, пошшоликка зарар келтиради. Бунда фақат сурғуч ишлаб чиқарадиган фабрика эгалари фойда кўради.

— Фабрика эгалари ҳам кун кўриши керакми, ахир... — деди чуқур маъноли қилиб Семён Алексеич.

— Бу гапингиз ҳам тўғри-ку, аммо фабрика эгалари ватанга бошқа соҳаларда фойда келтиришлари мумкин эмасми?.. Йўқ, менга тўғрисини айтинг. Семён Алексеич, бешта муҳр босишнинг маъноси нима? Бекорга босилмаса керак, ахир? Бирон рамзий моҳияти, бирон каромати бордир, ё бўлмаса яна бирон бошқа маъниси бордир? Давлат сири бўлмаса, менга шуни тушунтиринг, азизим!

Семён Алексеич бироз ўйлаб ўтирди, кейин оғир уҳ тортди-да:

— Ҳимм... — деди. — Керак бўлгани учун босилгандир-да!

— Ҳа нимага босишади, ахир? Илгарилари, конвертлар елимсиз бўлмаган вақтларда, шунча муҳр босиш зарур бўлгандир, чунки конвертларни ёвуз кишилар очиши мумкин эди, эндиликда-чи...

— Ҳа, балли! — деди почта мудири, суюниб. — Ҳозир ҳам ёвуз одамлар йўқ дейсизми?

— Эндиликда, — деб давом этдим, — эндиликда конвертларни ёпиштириш учун уларга елим суртилади, бу елим — сурғучдан ҳам яхши. Унинг устига, пакетларни қоғоз билан шунча қалин ўрайсизларки, унинг ичига ўғри у ёқда турсин, ҳатто микроб ҳам кира олмайди. Кимдан ҳам беркитасизлар конвертларни, ҳайронман! Бегона одамлар-ку ўғирламайди-я, агарда ўзингизга қарашли кичик амалдорлардан бири ёвузлик қилмоқчи бўлса муҳрга ҳам қарамайди. Ўзингизга ҳам маълум, муҳрни кўчириб олиш ва яна ўрнига ёпиштириб қўйиш бирпаслик иш!

— Бу тўғри... — деб уҳ тортди Семён Алексеич. — Ўз ичингдаги ўғридан қочиб қутилолмайсан...

— Ҳа, баракалла! Ундоқ бўлса, муҳрнинг нима кераги бор?

— Ҳамма икир-чикирларини суриштирадиган бўлсанг, буниси нима-ю, униси нима дейман десанг, миянг айниб кетади, яхшиси — қоидада кўрсатилганини қилавериш керак... Тўғриси шу!

— Тўғри айтасиз... — дедим, — лекин яна бир саволим бор сизга... Сиз почта ишларида мутахассиссиз. Киши туғилган вақтда ёки уйланганида нега бунчалик борди-келди бўлмайди-ю, аммо пул юбориш ёки пул олиш вақтида киши шунча сарсон бўлади? Менга шуни тушунтириб беринг! Масалан, мана шу бир сўмни юборган муштипар онамни мисол қилиб олайлик. Бу иш унга осон бўлганмикин? Йўқ, кечирасиз. Бир сўм пул юборишдан кўра, яна бешта бола туғиш осонроқ... Ўзингиз ўйлаб кўринг... Энг олдин у, уч чақирим йўл юриб почтахонага келиши керак... Почтахонада узоқ вақт тикка туриб навбат кутиши керак. Маданият почтахоналарга ўриндиқ ёки курси қўйиш даражасига ҳали етгани йўқ! Типпа-тик турган кампирга ҳар ёқдан: «Шошилманг! Тиқилинч қилмасангизчи! Бу ёққа суянманг!» деган танбеҳ ёғилади.

— Бусиз мумкин эмас-да!

— Мумкин эмас, энди буёғини эшитинг: навбат келиб етди, қабулчи пакетни олди, қовоғини солиб. «Пакетнинг устига «пуллик» деб ёзмабсиз» дейди-да кампирнинг олдига ташлайди... Муштипар онам, «пуллик» деган сўзни ёздириш учун почтахонадан биронта дўконга боради, у ердан яна почтага келиб, яна навбат кутади... Хў-ўш, ниҳоят, пакет яна қабулчининг қўлига тегади. Қабулчи пакет ичидаги пулни санайди-да, кейин: «Сурғучингиз қани?» дейди. Онам бечоранинг эсига сурғуч келармиди? Уйда сурғуч ишлатилмайди, бир дона сурғуч баққолда ярим танга туради. Қабулчининг жаҳли чиқади, аммо пошшолик сурғучини эритиб, сурта бошлайди. Босган сурғучи шу қадар кичкинаки, уни дурбиндан қараб ҳам ўқий олмайсан. «Муҳрингизни беринг!» дейди яна почтачи. Кампирда муҳр нима қилсин? Ангишвона билан темир кўзойнакдан бошқа унинг ҳеч қандай бисоти йўқ...

— Муҳрсиз ҳам бўлаберади...

— Буёғини эшитинг... Кейин тарози ҳақи, сурғуч ҳақи, суғурта ҳақи тўлаш керак, имзо чекканига ҳам ҳақ тўлаш керак, яна бир балоларга тўлаш керак... Бир сўм юбормоқчи бўлсанг, ёнингга икки сўм солиб келишинг керак... Хўш, кейин бир сўм пулни йигирмата дафтардан ўтказишади, шундан кейингинга пулни юборадилар... Энди у пулни сиз бу ердан, ўз почтахонангиздан олишингиз керак... Энг олдин уни сиз йигирмата дафтардан ўтказасиз, беш ерига рақам қўйиб чиқасиз, худди ўғрини қамагандек, сандиққа солиб устидан ўнта қулф соласиз. Кейин почтачи менга бир сўм пул келгани тўғрисида сиздан қоғоз келтиради, бу қоғозни фалон кунда олдим, деб қўл қўйишим керак. Почтачи чиқиб кетгач, мен уйнинг у бошидан бу бошига юриб, онамдан ўпкаланаман: «Эҳ, она, мен сизни қачон хафа қилувдим? Нима гуноҳим бор эдики, менга шу бир сўмни юбордингиз? Энди сарсонликдан бошим қутилмайди!»

— Ота-онадан нолиш гуноҳ бўлади! — деб уҳ тортди Семён Алексеич.

— Ҳа, баракалла, отангизга раҳмат! Гуноҳ бўлсаям нолимасдан иложи йўқ-да! Ишинг бошингдан ошиб ётган бир чоғда полицияга югуришинг, ўз шахсингни, имзонгни тасдиқлатиб келишинг керак... Яна шунга шукрки, тасдиқлатиш ўн-ўн беш тийин туради. Агар беш сўмдан олганда-чи? Тасдиқлатишнинг ҳам нима кераги бор? Сиз-ку, Семён Алексеич, мени отнинг қашқасидай танийсиз. Ҳаммомга ҳам бирга тушиб юрганмиз, биргалашиб чой ҳам ичишганмиз, узун-узун суҳбат ҳам қуриб юрганмиз. Шахсимни тасдиқлатишнинг нима кераги бор?

— Бусиз мумкин эмас, қоидаси шундай!.. Қоида шундай нарсаки, яхшиси, у билан ҳазиллашманг... Қоидабозлик, вассалом!

— Ахир, мени яхши биласиз-ку! 

— Билсам ҳам-да. Мен сизни биламан, аммо борди-ю бирдан сиз бўлмасдан, бошқа одам чиқиб қолсангиз нима бўлади? Балки номаълум кишидирсиз!

— Ўзингиз ўйлаб кўринг: бир сўм пулни ўғирлаш учун бошқа кишининг имзосини қўйишдан менга қандай фойда? Бу қаллоблик бўлади! Тўппа-тўғри сизнинг олдингизга келиб, сандиқдаги ҳамма пакетларни чангаллаб олсам, қайтага гуноҳим камроқ бўлмайдими? Мен сизга айтсам, Семён Алексеич, хорижда бу ишлар бошқача йўлга қўйилган. У ерларда почтачи уйингизга келади-да: «Сиз фалончимисиз? Мана, пулингизни олинг!» дейди.

— Йўқ, ундоқ бўлмаса керак... — деди почта мудири, бошини чайқаб.

— Худди шундай-да! У ерларда ҳамма иш кишиларнинг бир-бирига ишончи асосига қурилган... Мен сизга, сиз менга ишонасиз. Қайси куни уйимга маҳалла миршаби мендан суд харажатларини ундиргани кепти... Мен ундан шахсини тасдиқловчи ҳеч қанақа ҳужжат сўрамадим, пулни санаб беравердим... Биз фуқаролар сиздан ҳеч қанақа ҳужжат талаб қилмаймиз-ку, сизлар...

Семён Алексеич ғамгин суратда илжайди-да, гапимни оғзимдан олди:

— Ҳамма икир-чикирини суриштириб, буниси нимага-ю, униси нимага дегандан кўра, яхшиси...

Почта мудири гапини тугатмади, қўлини силтади-да, бироз ўйлаб, кейин:

— Булар бизнинг ақлимиз билан битадиган ишлар эмас! — деди.      

1887 йил.

 

Одил РАҲИМИЙ

Таржимаси




Ўхшаш мақолалар

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

🕔15:43, 15.05.2026 ✔121

МУҚАДДИМА

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

Батафсил
Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

🕔09:06, 08.05.2026 ✔115

...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

Батафсил
Дарахтлар – менинг  дўстларим

Дарахтлар – менинг дўстларим

🕔16:47, 30.04.2026 ✔136

...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    МУҚАДДИМА

    Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

    ✔ 121    🕔 15:43, 15.05.2026
  • Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    ...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

    ✔ 115    🕔 09:06, 08.05.2026
  • Дарахтлар – менинг  дўстларим

    Дарахтлар – менинг дўстларим

    ...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

    ✔ 136    🕔 16:47, 30.04.2026
  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 224    🕔 15:32, 26.03.2026
  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 332    🕔 16:15, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар