«Камбағалнинг уйи куйса, куйсин, ҳўкизи йўқолмасин...»

Чашна

«Кампир тонг қоронғисида хамир қилгани туриб ҳўкизидан хабар олди. О!.. Ҳўкиз йўқ, оғил кўча томондан тешилган… Деҳқоннинг уйи куйса куйсин, ҳўкизи йўқолмасин».

Абдулла Қаҳҳорнинг «Ўғри» ҳикояси шундай бошланади. Камбағалнинг ҳўкизи йўқолиши нега энди уйи куйишидан ҳам каттароқ йўқотиш деб ҳисобланаётганини дафъатан илғаш қийин. Айниқса, бугунги кун назари билан қараганда битта оддий уйнинг нархига ҳам анча ҳўкиз келиши муқаррар. Лекин ёзувчи назарда тутаётган давр учун уйнинг салмоғи ҳўкизникидан анча қуйи. «Бир қоп сомон, ўн-ўн бешта хода, бир арава қамиш — уй, ҳўкиз топиш учун неча замонлар қозонни сувга ташлаб қўйиш керак бўлади», дейди муаллиф мазкур мулоҳазамизга жавоб сифатида. Йўқолган ҳўкизни топиш учун эса янаям кўпроқ заҳмат ва маблағ сарф қилинишини ҳикояни ўқиш асносида билиб оламиз.

Ҳикояда тасвирланишича, ҳўкизни ўғирлаш учун ўғри анча меҳнат қилган. Аввало, тунда, ҳамма мириқиб ухлаб ётган пайтда ширин уйқудан қолиб Қобил бобонинг ҳовлиси ортига келган. Минг машаққат билан жонини хатарга қўйиб оғил деворини ҳўкиз сиғадиган даражада тешган. Ҳўкизни етаклаб олиб кетган. Ҳали уни қассоб топиб, сўйдириб гўштга топшириш ёки узоқроқ бозорга олиб чиқиб пуллаш машаққати ҳам бор. Ҳар ҳолда, ўғри ўз мақсадини амалга ошириш учун астойдил тер тўккани кўриниб турибди. У шунча қилган «меҳнат»ига яраша ҳақ оладими-йўқми? Ҳали буниси ҳам даргумон.

Аслида бировнинг молига эга чиқиш учун унча кўп заҳмат чекилмаса ҳам бўлар экан. Буни ҳеч қандай машаққат чекмасдан, уйда ўтириб ҳам қўлга киритиш мумкин экан. Ҳикояда тилга олинган элликбоши, юзбоши, амин, пристав каби тўралар худди шу йўлни танлашади. Қобил бобо ҳўкизининг топилиши умидида уларга олиб борган совға-саломларига бир эмас, икки ҳўкиз сотиб олса бўлади. Аммо содда деҳқон шу амалдорлар воситасида ҳақиқат қарор топиб, йўқолган ҳўкизи топилиб қолишидан умидвор. Қобил бобо характерида кетган харажатларга ачинишдан кўра, адолат қарор топишига соддадилларча ишонч устунлик қилади. Қобил бобо бир камбағал деҳқон. Кундалик меҳнати орқасидан қора қозони бир амаллаб қайнаб турган киши. Содда ва ишонувчан. Бу ўринда балки уни гўл ва лақма дейиш тўғрироқ бўлар.  Ҳеч кимга зарари тегмай, ўз ишини қилиб юрадиган одам эмин-эркин яшай оладими? «Ўғри» ҳикоясини ўқиган киши шу саволга батафсил жавоб ахтаради.

Ўша жамиятда Қобил бобо каби соддадил, меҳнаткаш, ўз кучи орқасидан ҳеч кимга оғирлиги тушмай кунини кўриб юрган одамлар билан бир қаторда ўзгалар меҳнати эвазига бойлик орттиришни ўзига дастуриламал қилиб олган кимсалар ҳам бор. Улар жамиятдаги Қобил бобо каби кишилар ҳаётига турли йўллар билан кириб боришади. Натижада, мазлум ва жабрдийда одамларни ҳийла-найранглар билан айбдорга чиқаришади. Ҳикоядаги «Йўқолмасдан илгари бормиди?», «Яхши ҳўкизмиди ё ёмон ҳўкизмиди?.. «Яхши ҳўкиз биров етакласа кета берадими?» «Ўзи қайтиб келмасмикин?.. Биров олиб кетса қайтиб кела бер, деб қўйилмаган экан-да!»,  «Қидиртирсакмикин-а? Суюнчиси нима бўлади? Суюнчидан чашна олиб келинмадими?» каби писанда ҳамда тамагирона гаплар шунга далолат қилади. Яхшигина чашна олгандан сўнг: «Ҳа, ҳўкизни уйларига элтиб берилсинми?! Ахир, борилсин, арз қилинсин-да! Фуқаронинг арзга бориши арбобнинг иззати бўлади!» дейилиши эса амалдорнинг фуқаро арзи юзасидан қандай амалий ҳаракат қилганини очиқ-равшан кўрсатиб турибди. Энг қизиғи, ҳўкизи топилишини истаган жабрдийда деҳқон бир дунё нарсани ўша амалдорларга куппа-кундузи ўз қўли билан олиб бориб беради. Буни Қобил бобо ихтиёрий-мажбурий тарзда қилади. Чунки у ҳўкизи топилиши учун ҳамма нарсага тайёр. Ҳатто Эгамберди пахтафурушнинг ҳали келгусида аён бўладиган номаълум шартига ҳам. Табиийки, бу шарт нима бўлишидан қатъи назар, Қобил бобо фойдасига хизмат қилмайди. Акс ҳолда, Эгамберди пахтафурушдек сармоядор Қобил бобога қайишмаган бўларди.

Ёзувчи қаламга олган давр амалдорнинг фақат халқнинг бир кунига яраб турган, бир амаллаб қозонини қайнатишига учма-уч етаётган уч-тўрт танга сармояни ҳам тортиб олишга, шу йўл билан бойлик орттириб кун кечиришга асосланган эди. Йўқса, камбағалнинг биргина ҳўкизи баҳонасида бир қанча амалдорларнинг оғзи мой бўлиши адолатданми? Ҳикояда ана шу ижтимоий адолат унсури биринчи ўринда юз кўрсатади. Ҳикоя қаҳрамони ана шу мансабдор тўралар воситасида ижтимоий адолат қарор топишига тўла ишонади. Бу ишонч унга жуда қимматга тушади. «Учта товуқ, гарчи бири курк бўлса ҳам, Қобил бобонинг ўзидан чиқди. Юзта тухумни қўни-қўшни, ёр-биродарлар ўзаро йиғиб берди». «Бир ҳафта ичида кампир «дуонинг зўри билан қулф очадиган» азайимхонга обдастагардон қилдиргани қатнаб ярим қоп жийда, уч елпиш товоқ жўхори, икки калава ип элтди, аммо иш чиқмади». «Яхшилаб тушунтирилган» пристав иккита кулангир, битта фаранги товуқ, уч сўм пулни олганидан кейин, Қобил бобонинг бахтига, «бетўхтов ҳокимга хабар бераман» демасдан, «аминга бор»,  деб қўя қолди».

Ёзувчи ҳикояга «Отнинг ўлими — итнинг байрами» деган халқ мақолини пешлавҳа қилиб келтирган. Бу бежиз эмас, албатта. Ўз фаровонлигини бировларнинг қора куни орқасидан таъминлайдиган қаҳрамонлар фақатгина бадиий асарлардаги ёзувчининг бадиий тўқимаси эмас. Бу барчага таниш бўлган ҳаётий воқеликнинг бадиий асарда акс этишидир.

 

Соҳибназар ТУРДИАЛИЕВ




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔95

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔249

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔291

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 95    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 249    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 291    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 395    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 369    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар