Мадина жаҳл устида нарсаларини йиғди. Зарурми, зарур эмасми буни ўйлаб ўтирмасдан боласининг кийимларини думалоқлаганича сумкага жойлади.
Эмаклаб келиб этагига ёпишаётган Умиджонни даст кўтариб шаҳд билан уйдан чиқиб кетди.
Мадина келин бўлиб тушганидан буён биринчи марта ота уйига аразлаб борарди. Ойисига нима дейди, акасига-чи? Айтса, улар барибир ўзини айбдор қилишини билиб турарди. Қайтага бир дарди икки бўлади. Лекин шу пайтга қадар қайнонаси ёки турмуш ўртоғи ўртасида шунга ўхшаш ғимир-ғимир гаплар ўтган кезлар ҳам бунақа кетиб қолмаган эди. Нимаки бўлса, ўша остонада қолдириб чиққан. Бир муддат ҳурпайиб оларди-да, яна ювош тортиб ўз ишини қилиб кетаверарди. Аслида ҳар кунги одатий ишлар устида эшитилган гап Мадинанинг эрталабдан бери кайфиятини баттар хира қилгани учун оғир ботди.
Яхшиямки, дарвозани синглиси Зарина очди. Агар катталардан кимгадир рўпара келганида ўзини асло тутиб туролмаслиги аниқ эди. Синглиси жиянини ўйнатгани олиб кетгач, Мадина ўйлар гирдобида қолди. Ҳалигина бўлиб ўтган воқеада ўзини оппоққина кўролмади. Яна шуниси аниқ бўлиб қолдики, унга аразлаб келганини айтишдан кўра ёпиғлиқ қозон очилмасиданоқ қайтиб кетиш осонроқдек кўринди.
Чиққан қиз чиғириқдан ташқари, деб бежиз айтилмаган. Буни иккита тўнғич опасида кўргани учун яхши биларди. Онаси ҳеч қачон қизларига қайнонасини ёмонлагани қўйган эмас.
Мадина Умиджонни синглисининг қўлидан олар экан, ойимга «опам яна келарканлар», деб қўйишини тайинлаб ўз уйига равона бўлди…
Наргиза ЮНУСОВА
Аёл – миллат бунёдкори
🕔15:33, 06.03.2026
✔118
Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.
Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ
🕔17:05, 08.01.2026
✔260
Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбияни олиб бориш зарур.
Батафсил
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔546
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил