Ҳиндистонлик қурувчилар Сикким штатида Ҳимолай тоғининг денгиз сатҳидан 1400 метр баландлигида туризмга мўлжалланган Pakyong аэропортини бунёд этишди. Аэропорт мамлакат авиацияси ва туризм соҳасида улкан бурилиш ясамоқда, дейилади CNN хабарида.
Аэропорт терминали чўққида 2380 квадрат метр ҳудудда жойлашган бўлиб, 100 нафар йўловчига хизмат кўрсатади. Қурилишда илғор муҳандислик технологиясидан фойдаланилиб, жами 68 миллион доллар сарфланган. Аэропорт атрофи гўзал ва бетакрор табиат манзарасига эга. Ҳукумат иншоотнинг туризмни ривожлантиришга ҳиссаси катта бўлишига умид билдирмоқда. Штат ҳудудида Ҳимолай тоғининг 28 та тоғ чўққиси, 21 музлиги ва 200 дан зиёд кўл жойлашган.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔34
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔31
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил