Кўҳинур олмоси Буюк Британия мулки ва Ҳиндистоннинг уни қайтариб олишга ҳуқуқи йўқ. Бу ҳақда Ҳиндистон бош прокурори ўринбосари Ранжит Кумар баёнот берди, дея хабар тарқатади «Meduza».
Расмийларнинг изоҳ беришича, олмосни бир пайтлар маҳарожа Ранжит Сингҳ ўз ихтиёри билан Британияга совға қилган. Шу сабабли, мамлакат миллий бойлиги мустамлакачилар томонидан талон-торож қилинган буюм эмас, балки совға мақомини олган.
Ҳиндистон Олий судида нодавлат ташкилотлар талаби билан олмосни қайтариш юзасидан иш кўрилмоқда.
Муқаддам Британия ҳукумати Кўҳинурни Ҳиндистонга қайтаришни қатъиян рад этган.
Кўҳинур олмосини бобокалонимиз – Ҳиндистон подшоҳи Заҳириддин Бобурмирзога ўғли Ҳумоюн совға қилган. Оғирлиги 186 карат келадиган олмос ҳозирда Буюк Британия қироличаси тожини безаб турибди.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔33
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔29
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил