Россиянинг Вологда вилоятида юз берган кучли тошқин оқибатида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ерда сув сатҳи 9 метрдан баландга кўтарилган.
Аҳоли пунктларидаги 1300 тадан зиёд турар-жой сув остида қолган. 4,5 минг аҳоли бошпанасидан ажралган.
Тошқин Омск, Томск, Тюмен ва Свердловск каби ҳудудларга зиён етказган. Мутахассисларнинг фикрича, бу музликларнинг эриши ҳамда маҳаллий дарёлар ўзанини улкан муз бўлаклари тўсиб қўйиши туфайли содир бўлган.
РАТА-ТАСС маълумотига кўра, мамлакат ҳукумати музликларни силжитиш ва дарё йўлини очиш учун ҳарбий авиацияни ишга солишга рухсат берган.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔33
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔29
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил