Туркманистонда ерлар озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирувчи фермерларга 99 йилга ижарага берилади. Бундай таклиф мамлакат президенти томонидан Халқ Кенгашининг навбатдаги йиғинида айтиб ўтилди.
Sng.todayнинг ёзишича, мамлакатда ички бозор ва экспорт учун етарлича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилмаслиги сабаби кам самара берадиган фермер хўжаликларидир. Шунинг учун йиғилишда кам рентабелли деҳқон хўжаликларининг экин майдонларини олиб қўйиш ва юқори самара берадиган ишлаб чиқарувчиларга берилиши таъкидланган. Президент таклифига кўра, экин майдонларнинг 70 фоизини пахта ва ғалла етиштиришга тақсимлаш кўзда тутилмоқда. Қолган 30 фоизи эса бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун ажратилади.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔34
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔29
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил