Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилХитойнинг Сичуань провинциясининг тадбиркорлар делегацияси Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» онлайн нашри хабар тарқатган.
Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган мулоқотда қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат соҳасида етакчи компания раҳбарларидан иборат делегация аъзоларига мамлакатимизда ишбилармонлар учун яратилган қулай инвестицион муҳит, соҳага қўлланилаётган имтиёз ва преференциялар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.
Хитойлик делегация аъзолари 5 кунлик ташриф давомида Сурхондарё вилоятидаги йирик саноат, қишлоқ хўжалиги корхоналари, чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида бўлиши режалаштирилган.
Жорий йилнинг 31 июль — 3 август кунлари Сурхондарё вилояти делегацияси Сичуань провинциясида бўлиб, йирик компания вакиллари билан 257 миллион доллар қийматдаги 6 та меморандум имзолаган.
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил