Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«Бибихоним»га аталган беш миллиард қаерда?

Эътибордан четда қолаётган маданий объектларнинг бугунги тақдири кимнидир ўйлантиряптими?

«Бибихоним»га аталган беш миллиард қаерда?

Ёшлигимдан қадимий, тарихий обидаларни томоша қилишни ёқтираман. Негаки, асрлар давомида бугунгача сақланиб қолган ҳар бир мўъжиза — у хоҳ меъморий обида, хоҳ мусиқий асар, хоҳ адабий осори-атиқа бўлсин — инсон қўли ва тафаккури ҳосиласидир. Ана шу манбалар ёрдамида  улар орқали халқимизнинг тарихий ҳаётини, ўша давр нафасини тиклаш ва билиб олиш мумкин.

Бугун юртимизда 7500 маданий объект руйхатга олинган. Улардан 4 мингтаси археология объектлари ҳисобланади. Аксариятининг ёши минг йилдан ҳам ошиқ. Бугун уларга ЮНЕСКО ҳам эътибор қаратган.

— Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Термиз, Қўқон, Кармана шаҳарларидаги ҳар бир тош, ҳар бир бино, ҳар бир майдон кўплаб тарихий сирларни ўз бағрига яширган, — дейди Ўзбекистон маданият вазири Бахтиёр ­САЙФУЛЛАЕВ. — Аммо довруғи етти иқлимга етган ана шу бойликларни етарлича асраб-авайлай олмаяпмиз. Сабаби —  эътиборсизлик, лоқайдлик. Айниқса, бу борада Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳудудий бошқармалари ишида ташаббускорлик, замон билан ҳамқадамлик, силжиш умуман сезилмаяпти. Буни қуйидаги рақамлар ҳам исботлайди. Ўтган йили 745 та объектни обод қилиш учун 27 миллиард сўмдан ошиқ маблағ сарфланган бўлса, 2018 йилда 69 объектнинг ҳолатини яхшилашга 46 миллиард сўм маблағ ажратилди. Лекин афсуски, ҳудудлардаги объектларда бажарилган ишлар кўнгилдагидек эмас. Қолаверса, рўйхатдан ўтказилган 7500 объектнинг бор-йўғи 1728 тасига кадастр ҳужжати олинган. Муҳофаза белгилари эса, фақат 25 фоизида ўрнатилган. Хивадаги Ичан қалъанинг режаси ишлаб чиқилмаган.

Фарғона водийсидаги Мингтепа археологик ёдгорлигини олайлик. Бугунги кунда бу бебаҳо мулкни ҳам асрашга эътибор яхши эмас. Мазкур ёдгорликка етказилган зарар миқдори катта. У кўр-кўрона хусусий тадбиркорга бериб юборилган. Маданият вазирининг айтишича, мамлакатимиздаги 259 та объект жиддий тарзда шикастланган. Биргина Самарқанд вилоятининг ўзида ана шундай объектлардан 19 таси бузиб юборилган. Энди бу каби салбий ҳолатлар билан муроса қилиб бўлмайди. Бундан кейин назорат ва талаб жуда қаттиқ бўлади. Ахир, юртимизнинг бундай жавоҳиру гавҳарларини келгуси авлодлар учун кўз қорачиғидай асрашимиз керак эмасми?

Уста

Ҳар бир юмушни, ўша ишга уқуви бор мутахассис амалга ошириши лозим. Ўшанда эътирозга ўрин қолмайди. Ўтмишда кечган бир воқеа ёдга тушади. Фрунзенинг шотирлари Бухорои шарифга осмондан ўқ ёғдиради. Отилган ўқлар Минораи Калонга ҳам теккан ва анча шикаст етган. Лайлак ин қурган жойга шўро қизил байроқ илиб қўяди. Орадан кун, ой ўтади, шўро ҳукумати бу халқ норозилигига сабаб бўлишидан чўчиб, минорани асл ҳолига келтириш учун Москвадан бир муҳандисни юборади. У ишни дастлаб, беш вагон ёғоч, бир вагон цемент, юз қути мих ва яна ўн бештача дурадгор келтиришдан бошлайди. Улар муҳандис топшириғига кўра, дарҳол ҳавоза ясашга киришади. Уларнинг ишини кузатиб турган маҳаллий бир уста: «Эй, калласи ишламаганлар! Минорани таъмирлаш учун бунча ёғоч нимага керак? Анави, тахта ва бошқа ашқол-дашқолларни йиғиштириб, менга эллик қулоч пишиқ арқон, битта эски сандиқ, тўрт нафар ёрдамчи беринглар», дейди. Унга сўраганларини тўғрилаб беришади. Уста минора учидаги бўшлиқда чиқиб турган қозиққа бир ғилдирак ўрнатиб, ундан арқонни ўтказади. Бир учига кажава нусха сандиқни боғлайди-да, андава, теша, яна керагича қурилиш ашёларни олиб, ўша сандиққа тушади. Пастдагилар арқоннинг иккинчи учини тортганда сандиқ юқорига кўтарилади. Хуллас, ўша қари уста бир ҳафта ичида тўртта ёрдамчи билан минорани таъмирлаб беради.

Бу тарихий воқеани келтиришдан муддао шуки, кейинги вақтларда маданий мерос объектларини таъмирлашга кўпроқ моҳир бўлмаган, тажрибасиз кишилар жалб қилинмоқда. Натижада уқувсиз киши бажарган иш сифатсиз ва хунук чиқяпти. Унинг келгусида қанча чидаши ҳам номаълум. Бунинг учун олий ўқув даргоҳида реставратор-мутахассислар (қадимий иншоотларни таъмирлайдиган уста) тайёрлайдиган факультет очиш керак. Ана шунда юқоридаги каби минорани таъмирлайман, дея ортиқча харажатга сабаб бўладиган нўноқ, уқувсиз муҳандислар пайдо бўлмайди.

Харобалар

Бутун Мовароуннаҳру Хуросонда тарихий осори-атиқаларга бойлиги жиҳатидан Афросиёбга тенг келадиган маконни топиш қийин. Ҳар гал Самарқандда бўлсам, албатта, ана шу тепаликни кезишга ҳаракат қиламан. Қулоққа қиличу қалқонларнинг шарақ-шуруқи, учаётган пайконларнинг визиллаши, отларнинг кишнаши, одамларнинг бақир-чақири эшитилгандек бўлади. 

Чиндан ҳам, мазкур гўша бағрида кўп сирларни яширган. Нима бўлгандаям Афросиёб харобалари халқимизнинг бебаҳо бойлиги ҳисобланади. Назаримда, ана шу бойликни асраб-авайлашда сусткашликка йўл қўяётгандаймиз. Гап шундаки, Афросиёб кенгликларига турли чиқиндилар ҳам ташланмоқда. Ўйлаймизки, тез кунда мазкур ҳудуд чиқиндидан батамом тозаланади. Бибихоним мақбарасидаги таъмирлаш ишлари анча чўзилиб кетган. Ваҳоланки, бу ишни амалга ошириш учун беш миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилган.

Мухтасар айтганда, мамлакатимиз ҳудудидаги қадимий осори-атиқалар, миноралар кўп. Уларнинг бари тарих мулки. Шундай экан, юртимизнинг ҳар бир музофотида, ҳар бир мавзесида таъмирга муҳтож обидалар ёки маданий мерос объектлари бўлмаслиги керак. Негаки, ҳар бир қулаган минора ёки обида бой тарихимизнинг унутилишига сабаб бўлиши мумкин. Зеро, биз ҳар бир қадимий ёдгорликни буюк халқимиз тарихи, ундан қолган қимматли хотира сифатида қабул қилишимиз даркор.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

🕔18:03, 16.04.2026 ✔65

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

Батафсил
Телефон  тузоғи

Телефон тузоғи

🕔15:30, 26.03.2026 ✔222

Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

Батафсил
Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

🕔11:02, 24.03.2026 ✔241

Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

    Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

    ✔ 65    🕔 18:03, 16.04.2026
  • Телефон  тузоғи

    Телефон тузоғи

    Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

    ✔ 222    🕔 15:30, 26.03.2026
  • Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

    ✔ 241    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

    ✔ 389    🕔 14:47, 12.03.2026
  • «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    Бугунги кунда туризм соҳаси дунё мамлакатларида миллий иқтисодиётга салмоқли даромад келтирувчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳанинг жадал ривожланиши, айниқса экотуризм, агротуризм, археологик, этнографик ва экстремал ноанъанавий туризм йўналишлари тўғридан-тўғри табиат ва унинг бебаҳо ресурслари билан уйғунликда амалга оширилмоқда.

    ✔ 579    🕔 16:07, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар