— Сиз билан ортиқ ишлай олмаймиз, — деди боғча мудираси Таманно Тўхтаевна ҳайдовчи йигитга ўқрайиб қарар экан. — Битта сизни деб гап эшитганимиз эшитган.
Неча марта айтдим, Шарифжон, кеч қолишингизни бас қилинг, бу ер болалар боғчаси, овқат вақтида берилиши керак, деб. Билганингизни қилиб юрибсиз. Мана, бугун ҳам тушлик ярим соатга кеч қолди. Тамом, аризангизни ёзинг.
Мудиранинг гапидан кейин жиддий муҳокама бошланди:
— Келиб-келиб комиссия келган куни кечикиб ўтирса-я...
— Ёзда ухлаб қолиб, сутни ачитиб келганида ҳайдашимиз керак эди...
— Айб ўзимизда, ўтган йили бир коробка сариёғни сотиб юборганида баҳридан ўтмадик...
— Бас, ўртоқлар, ҳаммаси маълум. Ҳайдамасак бўлмайди. Қани, кимда-ким боғча ҳайдовчиси Шариф Шокировни интизомсизлиги учун...
Мудира муҳокамага якун ясаб, масалани овозга қўймоқчи бўлган эди, кутилмаганда... кўзи мажлисга бироз кечикиб келиб, орқароққа ўтираётган Салимахоннинг янги кофтасига тушиб қолди-ю, беихтиёр «Вой», деб юборди. Кейин ўзини ўнглаб деди:
— Салима Султоновна, марҳамат, олдинроққа ўтинг!
Салима Султоновна худди шуни кутиб тургандай, кофтасини кўз-кўз қилиб, олдинга ўтди.
— Буюрсин, зўр экан, — деди Шаҳноза суқланиб қарар экан.
— Ранги жуда «богатий» экан, — чимирилди Ҳафизахон.
Мудира паст овозда сўради:
— Қаердан олдингиз?
— Шарифжон акамнинг базада танишлари бор экан, — деди Салима Султоновна. — Бугун-эрта тугаб қолиши мумкин...
Мудира бироз тараддудланиб қолди ва қатъий оҳангда деди:
— Шариф Шокировнинг ишда қолиш-қолмаслигини жиддий ўйлаб кўришимиз керак. Бу масалани бирданига ҳал қилиб бўлмайди. Қани, яна бир ой муҳлат бериб кўрайлик-чи...
Муҳаммад СИДДИҚ
Сайёр қабул – айёр қабул
🕔13:48, 24.01.2023
✔895
(Ҳажвия)
Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.
Батафсил
«Одамларни ўйлайман!..»
🕔17:02, 16.12.2022
✔831
(фельетон)
– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.
Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси
🕔11:06, 23.10.2022
✔920
(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)
Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.
Батафсил