Оила хуржун      Бош саҳифа

Қоринбой

Ўмарбой ака бир лаган ошни паққос тушириб, тагидаги ёғни қошларига суртиб-суртиб олди.

Қоринбой

Устидан кетма-кет икки пиёла чойни симириб, менга «ҳеч нарса емадинг-а», деди иддао билан. Кейин тер босган пешонасини рўмолчаси билан артаркан, энди муддаога ўтавер, дегандек ўткир қараш қилди.

— Узр, йўл-йўлакай овқатлангандим, — дедим томоқ қириб. Сўнг мақсадга кўчдим: — Таҳририятимизга қишлоқдан шикоят хати борган экан. Сиз ҳақингизда мақола ёзишни топширишди. Идорага борсам, йўқ экансиз, тўғри уйингизга келавердим...

Раис бақ-бақаларини ликиллатиб кекирди. Кейин нимадир эсига тушди, шекилли, авзойи бирдан ўзгарди:

— Уҳ, занағар-э, Жондор лаққи яна ёзибди-да, уҳ-ҳ, занағаре... ўша ёзганми, ўзи?

Папкамдан боягина идорадан олган ҳисоботни чиқардим.

— Қишлоқда завод қурилган экан. Одамлар қишлоққа кираверишдаги чала қурилган иморатни заводимиз шу деб писанда қилишди...

— Энди гап бундай, — раис ҳисоботни тортиб олди. — Қоғозни қўй. Қоғоз бошқа, иш бошқа. Мана ўзинг айт, меҳмонсан, нуфузли раён газетининг мухбирисан, бирон жойга борсанг, биринчи бўлиб нимага эътибор берасан? Ҳа, баракалла, албатта, йўлга-да. Қишлоқни шаҳар билан уловчи йўл анчагина яроқсиз бўлиб қолганди. Маблағни шунга жалб қилишга қарор қилдик. Заводга келсак, укагинам, қурамиз. Биз ҳар доим битта гапириб келганмиз. Бу йил бўлмаса, янаги йил, албатта, қурамиз.

Қишлоқнинг ўнқир-чўнқир йўлларини эсладим. Автобус ҳар силкинганда ёнимдаги ҳамроҳимнинг нос аралаш тупуги юзимга сачраб, беҳузур қилгани бир-бир кўз ўнгимдан ўтди.

— Кечирасиз, қайси йўлни назарда тутяпсиз? Қишлоқ йўлининг шудгордан фарқи йўқ-ку?

Раис қизарса ҳам сир бой бермай, аччиқланган бўлди:

 — ...Ўв, ука, намунча маҳмадонасан. Ўзингдан катта гапирганда гапни бўлмай, эшитиш керак. Ким тарбия берган ўзи сенга? Шудгор деб бошимни қотирасан. Бунақамас-да энди. Хуллас, нима деяётгандим, ҳа, энди ишга киришамиз, деб тургандик, бир гуруҳ ўқитувчилар ариза кўтариб келишди. Ўрганиб чиқдик. Қарасак, мактабимиз таъмирталаб бўлиб қопти. Бор пулни шунга сарфлашга қарор қилдик.

Раиснинг тап-тортмай алдамоқчи бўлаётганидан ориятим қўзиди:

— Биласизми, ҳозиргина мактаби­нгизни ҳам бориб кўрдим, чамамда, бу ерда бошқа мактаб ҳақида гапиряпсиз, шекилли.

Раис хириллаб йўталди. Бир муддат қовоғини солиб турди-да, попуги пасайган хўроздай серрайиб, гапида давом этди.

— Энди, менга қаранг, ука (сизлай бошлади), ниятингиз нима, билмайман, аммо айтиб қўяй, анча сабрсиз экансиз. Бундай бўлиш ярамайди. Ўсадиган одам оғир-босиқ, мулоҳазакор бўлиши керак. Мен ҳали мактаб қурдирдик, демадим. Ёки айтдимми, айтган бўлсам айтинг? Энди, гап бундай, ўзингиздан қолар гап йўқ. Биласиз, қишлоқчилик — қишчилик деган гаплар бор. Аҳоли анча қийналиб қолибди. Шунинг учун мактабнинг орқасидаги эски боғни бузиб, одамларга ўтин қилдириб бердик. Ишдан чарчаб келиб, иссиққина сандалга киришга нима етсин. Бор кучимизни ана шундай улкан ишга сафарбар этяпмиз. Бу факт. Қани, ёзиб олинг. Худди шундай деб ёзинг, укагинам.

Раис эски боғни буздириб, ўғилларига қўша иморатлар қурдираётгани тўғрисида шикоят хатида ўқигандим. Кўнглимда Қорин қишлоғининг Қоринбой раиси ҳақида «Жиғилдон» сарлавҳали фельетон ёзиш фикри туғилди.  Унга раиснинг уч ой олдин қишлоққа тепадан «катта»лар келади, дейишганда беш-олти йиллик қарағай дарахтларини қўпортириб келиб, йўл бўйига эктириб чиққани ва бечора дарахтлар бирваракайига  қуриб қолганини ҳам илова килишни кўнглимга тугиб қўйдим.

Орадан бир ҳафта ўтиб, кутилган мақола газета саҳифаларида юз кўрсатди. У шундай бошланганди:

«Қорин қишлоғининг раиси Ўмарбой Кўмарбоевич замонамизнинг ҳақиқий қаҳрамони. У киши бошчилигида атиги бир неча йил ичида улкан салоҳиятга эга завод барпо этилди. Йўллар таъмирланди, қишлоқ болалари замонавий бинода билим олишмоқда. Бироқ шундай забардаст, кўнгли булоқ сувидек соф, қишлоқ аҳлидан жонини аямайдиган инсонни кўролмайдиганлар ҳам йўқ эмас...»

Ўша йили бошлиқ тўй қилганда, Ўмарбой Кўмарбоевич новвос етаклаб келди...

Инъомжон АБДИЕВ




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔956

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔894

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔981

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 956    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 894    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 981    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 1005    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 897    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар