Даромад манбаи      Бош саҳифа

Хорижликларни мафтун этаётган ҳунар

Бу ишни бир бошласангиз, ўша оламга кириб кетасиз ва қанча ишласангиз ҳам чарчамайсиз.

Хорижликларни мафтун этаётган ҳунар

Каштадўзлик — халқ амалий санъатининг қадимий соҳаларидан бири. Ўзбек, туркман, тожик аёллари орасида кенг тарқалган. Нурота, Бухоро, Самарқанд каштадўзлик маҳсулотлари кўпроқ йўрма чок билан, Қашқадарёда йўрма, кандахаёл, ироқи, Тошкентда кўпроқ босма чок билан тикилади.

Кашта — бутунлай қўл меҳнати маҳсули. Ушбу ҳунар билан шуғулланиб, рўзғорига даромад, турмушига фаровонлик келтираётган юртдошларимиз кўп. Улардан бирини суҳбатга чорладик.

— Каштачилик билан ўн икки йилдан бери шуғулланиб келаман, — дейди шаҳрисабзлик тикувчи-каштадўз Саодат ­НИЗАМОВА. — Бу ҳунарни менга бувим ўргатган. Аслида бухгалтерликка ўқиганман ва анча йиллар давомида сотувчи бўлиб ишлаганман. Ўша пайтлардаям каштачилик билан шуғулланиб юрардим. Очиғи, бу ҳунарга меҳрим тушган. Бир бошласам, унинг ичига кириб кетаман ва бундан олам-олам завқ оламан, қанча ишласам ҳам зерикмайман. Бувим бигиз билан махсус дўкон-дастгоҳда тиккан. Мен, асосан, каштачиликнинг ироқи усулидан фойдаланаман ва канавада кашталар тикамиз.

— Шогирдлар ҳам тайёрлаганмисиз?

— Албатта, шогирдларим кўп. Кейинги йилларда ҳукуматимиз томонидан ҳунармандлару тадбиркорлар фаолияти учун кенг имкониятлар эшиги очиб берилди. Биз ҳам бундан оқилона фойдаланиб, 2016 йилда «Саодат» ишлаб чиқариш корхонасини очдик. Тўғрироғи, бу уй-дўкон. Яқин орада уйнинг ертўласини ҳам ишлаб чиқаришга мослаштириб, фаолиятимизни кенгайтириш ниятидамиз. Кўпгина моҳир шогирдларим буюртмаларни уйида тикишади. Қизим ҳам тадбиркор.

— Қандай маҳсулотлар ишлаб чиқарасиз?

— Ироқи дўппи, ёстиқ, турли кашталар, сўзаналар, аёллар сумкаларининг кўплаб турлари, аёллар костюмлари ва эркаклар тўни ва бошқа маҳсулотлар.

— Шаҳрисабзга хорижлик сайёҳлар кўп боради, улар ҳам маҳсулотларингиздан харид қилишяптими?

— Албатта. Уларга маҳсулотларимиз жуда манзур бўляпти. Узоққа бориб ўтирмайлик, биргина кечанинг ўзида сайёҳларнинг ўн бешта гуруҳини қабул қилдик.

— Маҳсулотларингизни қандай нархларда сотасиз?

— Бу харидор билан келишувимизга қараб бўлади. Маҳсулотни ўзим ишлаб чиқарганим учун бу эркин ва турлича нарх бўлади. Агар сайёҳга сиз таклиф қилаётган нарх маъқул бўлса, тортишмай харид қилади. Масалан, юртдошларимга 25-30 минг сўмга сотсам, хорижликларга 5-10 доллар атрофида сотаман. Лекин жуда қиммат нарх қўймайман, негаки, қанча кўп сотсам, шунча яхши. Шу боис нархлар бизда улгуржи. Шунингдек, Тошкент ва Хоразмга тайёр маҳсулотларимизни тарқатамиз. Бир сўз билан айтганда, кеча-кундуз тинмай меҳнат қиламиз. Кимки ташриф буюрса, уларга эринмай ишлаб чиқариш жараёнини кўрсатаман.

— Корхонангизда нечта иш ўрни яратилган?

— Ҳозир олти киши доимий иш билан таъминланган. Шунингдек, келгусида корхонани кенгайтириш ниятимиз бор. Шунингдек, уй-дўконимизнинг иккинчи қаватини сайёҳлар учун барча қулайликларга эга меҳмонхона қилиб ҳам қўйдик. Яъни, иккита хона тўрт кишига. Ана шу касбим, ҳунарим ортидан кўпгина хорижий давлатларга бориб келдим. Хуллас, меҳнат қилган ҳеч қачон хор бўлмас экан. Даромад ҳам меҳнатимиз, ризқимизга яраша.

— Ишлаб чиқариш йил мобайнида давом этадими ёки мавсумийми?

— Бу ишимизни Шаҳрисабзда мавсумий, дейиш мумкин. Қиш ойларида сайёҳлар оқими тўхтайди. Шунда ҳам бекор қолмасликка ҳаракат қиламиз. Олдинроқдан маҳсулотларимизни захира қилиб, қиш мавсумида уларни сотиб, ишчиларга маош қилиб бераман. Шу ўринда бизнинг маҳсулотларимизни харид қилиб, совға, эсдалик сифатида олиб кетадиган юртдошларимизга ҳам, сайёҳларга ҳам раҳмат. Ўша қўл меҳнати билан яратилган кашталарда бизнинг меҳримиз, тафтимиз, кўз нуримиз бор.

 

Нурпўлат НУРҚУЛОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔251

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

🕔12:23, 29.08.2024 ✔437

Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

Батафсил
Даромад келтираётган  чиқинди

Даромад келтираётган чиқинди

🕔11:43, 29.08.2024 ✔511

Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 251    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 437    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 511    🕔 11:43, 29.08.2024
  • Пайвандлашда  яна бир усул

    Пайвандлашда яна бир усул

    Боғбонлар учун йил-ўн икки ой юмуш мўл. Улар бир дам хотиржамликка берилса, тамом-вассалом, энг муҳим фурсатни бой бериб қўйишлари мумкин. Айни кунларда ҳам улар учун отни қамчилайдиган палла давом этмоқда. Негаки, ёз чилласида ҳамма жойларда дарахтларни пайвандлашнинг иккинчи мавсуми давом этади.

    ✔ 496    🕔 17:14, 12.07.2024
  • Женшендан 5 марта кучли    доривор ўсимлигимиз  борлигини билармидингиз?

    Женшендан 5 марта кучли доривор ўсимлигимиз борлигини билармидингиз?

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси:

    Шогирдларимиз ва ҳамкорлар билан 2019 йил май ойидан буён чўлда ўсадиган бир доривор ўсимликни кўпайтириш бўйича изланишни бошлаган эдик.

    ✔ 561    🕔 15:19, 10.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар